«СпасеХ» ракетаси учун двигатель ясаган ўзбекистонлик йигит

Танишинг: «СпасеХ» ва «Блуэ Оригин» космик компанияларининг самога парвоз қилаётган ракеталари учун биринчи двигателни лойиҳалашда иштирок этган ўзбекистонлик Мақсуд Исмоилов (суратда марказда).

У АҚШга келганида дастлаб автомобиль устахонасида оддий балон алмаштирувчи бўлиб ишлаган. Кейин АҚШнинг энг нуфузли олий ўқув юртларидан бирида ракета двигателлари бўйича докторлик ишини ёқлади. Узоқ йиллар «СпасеХ», «Блуэ Оригин» каби АҚШнинг энг йирик хусусий фазо компанияларида ишлади.

Бугун у «Роскет Пропулсион Сйстемс» деб номланган ўз компаниясига эга. НАСА билан ҳамкорликда янги турдаги ракета двигателларини яратиш устида ишламоқда.

Орзуим Сиетлдан Тошкентгача етиб бориш учун кетадиган 24 соатлик саёҳат вақтини 45 дақиқага тушириш, дейди у. Унинг компанияси шу имкониятни тақдим этувчи янги авлод двигателларни оддий самолётларга ўрнатиш устида ишламоқда.

Мақсуд Исмоилов ҳақидаги лавҳа:

 

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enterтугмасини босинг.

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: