Бухородаги корхона хорижлик сайёҳлар учун палаткалар экспорт қилмоқда

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги ва «Маҳаллабай» тизими ҳамкорлигида Бухорога пресс-тур ташкил этилди. Прес-турдан мақсад вилоятда ишсизликни ва камбағалликни қисқартириш борасида олиб борилаётган ишлар билан танишиш, ҳоким ёрдамчилари фаолияти самарадорлигини ўрганишга қаратилди.
Журналистлар вилоят масъуллари ҳамроҳлигида «Шергирон» МФЙ да россиялик инвесторлар ҳамкорлигида ташкил этилган «Следопыт» палатка ва сумкалар ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти билан танишишди.


Маликбек Чориев, корхона раҳбари:

— Корхонамиз 2021 йил декабрида ташкил этилган. Ҳозирда бу ерда «Темир дафтар», «Ёшлар дафтарлари» да бўлган 60 нафар хотин-қизлар иш билан таъминланган. Корхона томонидан Россия Федерацияси билан йилига 120 минг дона палатка етказиб бериш учун шартнома имзоланган. Ҳозирда ойига 1.500 дона палатка ишлаб чиқарилмоқда. Маҳсулотимиз ҳозирда фақат экспорт учун йўналтирилган. Келгусида корхонани ва реализация қамровини кенгайтириш кўзда тутилмоқда.

Ҳоким ёрдамчиси кўмагида яқинда цех учун 10 та тикувчилик машинаси сотиб олдик. Умуман ҳоким ёрдамчиси Азизбек Шаропов ҳар куни шу ерда, нима муаммо бўлса ҳал қилишда ёрдам беряпти.

Манзура БЕКЖОНОВА Тошкент- Бухоро.

Фото: М. БЕКЖОНОВА.

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enterтугмасини босинг.

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: