китоб

Қашқадарёдаги унутилган мактаб биноси тез орада ўпирилиб тушади. Унда болалар ўқимоқда… (Фотофакт)

Қашқадарёдаги унутилган мактаб биноси тез орада ўпирилиб тушади. Унда болалар ўқимоқда… (Фотофакт)

Қашқадарёда шундай мактаб бор. У худди океан тубига чўккан «Титаник» каби унутилган. Туманга қанчадан қанча обрўли раҳбарлар келиб кетади, чиройли кастюм-шимларда, қимматбаҳо машиналарида савлат тўкиб ўтиришади, катта-катта маошлар олишади аммо улар ўз масъулиятларини ҳам, Китоб туманидаги харобага айланган мактабни ҳам, уларга умид билан кўз тиккан қоракўзларни ҳам буткул унутишган.