Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситлари миллий ассоциацияси томонидан бир қатор вазирлик ва идоралар ҳамкорлигида “Ташқи реклама: қонун ва аҳоли манфаатлари устуворлиги” мавзусида очиқ мулоқот ташкил этилди.
Очиқ мулоқотда Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Маданият вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Давлат хизматлари агентлиги, Республика манавият ва маърифат маркази, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва бошқа бир қатор муассасалар ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Маълумки кейинги пайтларда ижтимоий тармоқларда ва баъзи оммавий ахборот воситаларида Тошкент шаҳридаги ташқи реклама конструкциялари атрофида турли мазмундаги шов-шувлар кўтарилди, муаммонинг туб сабаблари етарлича ўрганилмасдан, турли асоссиз фикр ва фаразлар илгари сурилмоқда. Бу эса жамоатчилик ўртасида ортиқча баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда.
Ташқи реклама конструкцияларини ўрнатиш мамлакатимизда Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида”ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги “Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида”ги 104-сон қарори билан тартибга солинган.
Ҳукумат қарори доирасида мамлакатимиз бўйича 12 318 та ташқи реклама конструкциялари хатловдан ўтказилганда, уларнинг 7108 таси ёки 58 фоизи белгиланган талабларга мос эмаслиги аниқланган. Жумладан, уларнинг 2094 таси йўлнинг қатнов қисмида жойлашган, 1353 таси бутунлай эгасиз, 201 тасида оралиқ масофа сақланмаган.
Шу билан бирга, конструкциялар эгалари тадбиркорлар томонидан 1782 тасининг камчиликлари ихтиёрий бартараф этилган бўлса, 1514 таси эгалари томонидан демонтаж қилинган. Ихтиёрий равишда тартибга келтирилмаган 2218 та конструкцилар бўйича судларга 514 та даъво аризалари киритилган.
Тошкент шаҳрида олиб борилган ўрганишлар натижасида 6630 та конструкциянинг 3207 таси ёки 48 фоизи мавжуд талабларга мос эмаслиги аниқланди. Уларнинг 1459 таси йўлнинг қатнов қисмида, 1104 таси эгасиз бўлса, 124 тасида оралиқ масофага риоя этилмаган.
Аниқланган камчиликларнинг 80 таси ихтиёрий равишда бартараф этилган ва 11 таси демонтаж қилинган. Ихтиёрий тартибга келтирилмаган 1764 та конструкцилар бўйича судларга 425 та даъво аризалари киритилган.
Очиқ мулоқатда сўзга чиққан Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ўринбосари Э.Бозоров эса тартибсиз ўрнатилган реклама конструкциялари йўл ҳаракати хавфсизлигига салбий таъсир кўрсатиб, фуқароларимиз ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкига жиддий хавф солаётганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари М.Махкамов айрим тадбиркорлик субъектлари томонидан ташқи реклама фаолиятида солиқ базаси яшираётганлиги, солиқлар ўз вақтида тўламаётганлиги, бу эса бюджетга тушумларнинг пасайишига сабаб бўлаётгани, натижада ижтимоий соҳа дастурларини амалга оширишда муаммолар пайдо бўлаётганини маълум қилди.
Қурилиш вазири бошқарма бошлиғи Б.Содиқов ўз чиқишида ташқи реклама конструкцияларини ўрнатишда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига етарли даражада риоя этилмаётганлиги, шаҳарларимизнинг ташқи қиёфаси ва кўркига раҳна солинаётганлигини қайд этди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бошқарма бошлиғи Д.Қамбаров ташқи реклама конструкциялари ноқулай об-ҳаво шароитлари, жумладан, кучли шамол ва ёғингарчиликлар таъсирида фуқароларнинг ҳаёти ва мол-мулкига хавф солаётганлиги, ушбу конструкциялар фавқулодда вазиятларда қутқарув ишларига тўсқинлик қилаётганлигига диққатини қаратди.
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги директори Э.Ҳайтметов, жумладан, ташқи реклама констуркцияларини тартибга келтириш учун тадбиркорлик субъектларига 6 ойдан кўпроқ муддат берилганлиги, бундан ташқари, медиация асосида ташқи реклама констуркцияларини тартибга келтириш учун судлар томонидан ҳам маълум муддат имконият тақдим этилгани, лекин шунга қарамай, бир қатор тадбиркорлик субъектлари томонидан бу борадаги қонун ижроси таъминланмаганига эътибор қаратди.
Республика манавият ва маърифат маркази раҳбари М.Ҳожиматовнинг таъкидлашича, айрим тадбиркорлар кўпроқ даромад олиш мақсадида ташқи реклама воситаларида миллатимиз тимсолига айланган Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур ва бошқа улуғ мутафаккирларимизнинг табаррук сиймоларидан бачкана усуллар орқали фойдаланишга уринмоқда. Халқимиз маънавияти ва қадриятларига очиқдан-очиқ беписандлик ҳисобланган бундай ҳолатлар юртдошларимизнинг жиддий эътирозига сабаб бўлмоқда.
Тошкент шаҳар Ҳокими ўринбосари Ф.Маҳмудхўжаев пойтахт қиёфаси миллат қиёфаси эканлигини таъкидлаб, Тошкент шаҳри кейинги тўрт йил ичида тубдан ўзгариб, дунёнинг энг гўзал шаҳарларидан бирига айланганлигини алоҳида таъкидлади. Бироқ кўча-кўйда бетартиб, ноқонуний ўрнатилган реклама конструкциялари шаҳримизнинг кўркига соя солаётганлиги, эндиликда бу соҳада ҳам қатъий тартиб ва назорат ўрнатиш шаҳар ҳокимлигининг биринчи галдаги вазифаси эканлигини билдирди.
Очиқ мулоқотда иштирок этган вазирлик ва идоралар вакиллари бу соҳадаги мавжуд муаммоларни ҳал этишда мавжуд ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш, бунда энг аввало, аҳоли манфаатлари, одамларнинг соғлиғи ва хавфсизлиги, шаҳар ва қишлоқларимизнинг ободлигига алоҳида эътибор қартиш, жамоатчиликнинг фикри ва таклифларини инобатга олиш зарурлигини таъкидладилар.
Шу билан бирга, яна бир қатор ташкилотлар вакиллари ҳам мавзуга оид муаммоларнинг ечими юзасидан ўзларининг таклиф ва мулоҳазаларини билдирди.
Очиқ мулоқат иштирокчилари оммавий ахборот воситалари ходимлари ва блогерларнинг мавзуга оид саволларига ҳам жавоб беришди.

Барно мадалиева, [24.04.21 20:59]
[Переслано от ]