Қашқадарёдаги тарихий объектларда қонун бузилиши аниқланди

Бош прокуратура Қашқадарё вилоятида (1 468 та тарихий объект жойлашган) маданий мерос ва туризм соҳасидаги қонунчилик ижросини ўрганмоқда.

Ўрганишда бир қатор қонун бузилиши ҳолатлари аниқланди. Жумладан, 18 та маданий мерос объектида ноқонуний қурилмалар қурилган ва ўзбошимчалик билан таъмирлаш ишлари ўтказилган.

Масалан, Яккабоғ туманидаги XII асрга оид Гумбаз масжидининг ички деворлари реставрация қоидаларига зид равишда таъмирланган бўлса, Касби туманидаги XIV асрда бунёд қилинган Катлас масжиди деворларига тақаб девор қурилиб, зарар етказилган.

Шунингдек, маданий мерос объектларининг 382 таси ёки 26 фоизида муҳофаза белгилари ўрнатилмаган. Яккабоғ туманидаги XII-XIV асрларга оид Ёдгор Валламин мадрасаси ёки Касби туманидаги XIV асрда қурилган Катта Сардоба ёдгорликлари шулар жумласидан.

Вилоятдаги 35 та тарихий объект таъмирталаб, авария ҳолатига келиб қолганлиги, 10 та маданий мерос объектидан ноқонуний фойдаланиб келинганлиги, 5 та маданий мерос объектига ноқонуний равишда реклама баннерлари ўрнатилганлиги аниқланди.

Бундан ташқари, туристлар ташриф буюрадиган 58 та маданий мерос объектида ёнғин хавфсизлиги, 49 тасида санитария қоидалари талаблари бузилгани маълум бўлди.

Қонун бузилиш ҳолатлари юзасидан тегишли чоралар қўлланилиб, уларни бартараф этиш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берилди.

Ўрганиш давом этмоқда.

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enterтугмасини босинг.

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: