Масъуллар «чақувчи» нархларни жиловлай оладими?

Кўп болали оилани тасаввур қилинг, ота-она топганини дастурхонга қўяди, ўзи емай болаларига едиради. Ўзбекистон ҳам серфарзанд бир оила. 34 млн дан зиёд аҳоли “бер ейман” деб турибди, кўпчиликнинг кунлик даромади манбаси тўхтаган.

Ҳозирда бандлик камайган, камхарж оилалар кўпайган бир даврда дунё аҳлини ўйлантирган муаммо юртимиз озиқ-овқат саноати мутасаддилари олдига ҳам жиддий вазифаларни кўндаланг қўймоқда. Албатта, бугун  аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан етарли таъминлаш, очарчиликнинг олдини олиш диққат марказидаги асосий масала бўлиб турибди.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, “Озиқовқатхолдинг” ва бошқа масъул ташкилотлар вакиллари иштирокида ташкил этилган матбуот анжуманида Озиқ-овқат маҳсулотларига нарх белгилаш, маҳсулот нархлари кўтарилишига таъсир этувчи омиллар муҳокамасига бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди. Мутасаддилар журналистларнинг бир қатор саволларига жавоб беришди.

Шаҳобиддин ОРТИҚОВ, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги бошқарма бошлиғи.

Республикадаги барча тоифа хўжаликларда 22,7 миллион тонна мева-сабзовот маҳсулотлари етиштириш бўйича чора-тадбирлар дастурлари ишлаб чиқилган» — Отажон Пирманов, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари.

«Пахта ҳосили ёғ нархи тушишига туртки беради»

Аҳрор АБДУРАҲИМОВ, “Ўзёғмойсаноат” уюшмаси бошқаруви раиси ўринбосари:

– Республиканинг 70-80% мой хомашёси бу — техник пахта-чигити ҳисобланади. Корхоналаримизнинг 5-6 таси ишга тушди, яна бир ҳафтада корхоналар ишга туширилади, пахта корхоналаридан олинадиган техник чигитдан ишлаб чиқариладиган мой маҳсулотлари тўлиқлигича аҳолига йўналтирилади ва бу нарх-наво пасайишига хизмат қилади.

Ҳозирда республикада 340 дан ортиқ корхоналарда ҳар йили мавжуд 2020 йилда ўсимлик мойи ресурси жами 440 минг тоннани ташкил этиши режалаштириляпти. Ўртача жон бошига бир йилда 310 литр ўсимлик мойи истеъмоли белгилаб берилган. 330-350 минг тоннаси аҳоли истеъмоли учун, қолгани маданий маҳсулотлар, маргарин ва бошқаларни ишлаб чиқариш учун йўналтирилади. Ёғ таъминоти учун ҳудудларда мойли экинлар етиштириш йўлга қўйилган. Улардан жамғарилган ҳосилни қайта ишлаб аҳоли учун қўшимча 16 минг тонна ёғ-мой ишлаб чиқариш кўзда тутилган. Мана пахта терими мавсуми ҳам жадал бошланиб кетди. Албатта, пахта ҳосилидан ҳам яна 1-2 ҳафтадан сўнг пахта ёғи ишлаб чиқаришга киришилади.

«Озиқ-овқат нархи асоссиз оширилишига йўл қўймаймиз»

Дилшод ДОНИЁРОВ, Давлат солиқ қўмитаси:

–Ҳозирда республика бўйлаб 49 та ун ишлаб чиқарувчи корхонага, 241 та деҳқон бозорига, 27 000 та чакана-савдо объектига ва 9 500 та дорихонага қарийиб 2 500 та солиқ хизмати ходимлари бириктирилган. Нарх-навонинг асоссиз оширилиши бўйича фуқаролардан мурожаатларни қаул қилиш учун ДСҚда ишонч телефонлари ва Call-маркази 24 соатлик тартибда ишлаб турибди. Улардан март-сентябрь ойларида жами 32 000 та мурожаат келиб тушган. Фуқароларнинг эътирозларини жойига бориб текшириб, нархларни мувофиқлаштиришга ҳаракат қиляпмиз.

«Олибсотарсиз бозорлар ташкил қиламиз»

Фарҳод ОЧИЛОВ, Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти бошлиғи:

-Аҳолини мўътадил нархларда озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида департамент томонидан айни кунда республика деҳқон бозорларида 369 та арзонлаштирилган махсус расталар ташкил этилган. Улар орқали савдо нуқталарида ўсимлик ёғи 11500 сўмдан, пахта ёғи 9500 сўмдан, шакар 5800 сўмдан, гўшт 46000 сўмдан, тухум 1000 сўмдан сотилиши таъминланмоқда. Шакар маҳсулотларининг нархини мўътадиллаштириш мақсадида мутасадди идоралар билан ҳамкорликда Ўзбекозиқовқатхолдинг захира корхоналари билан уларнинг қолдиғида бўлган 27 минг кг шакарнинг килограммини 5800 сўмдан аҳолига кафолатли тарзда сотилиши йўлга қўйилди.

Шу билан биргаликда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва бошқа идоралар билан ҳамкорликда карзинка.уз ва Макро супермакетлари тармоғида шакарни 6000 сўмдан кўп бўлмаган нархда сотишни ташкиллаштирилди.

Айнан тухум маҳсулоти нархини мақбул нархда сақлаб туриш мақсадида паррандасаноат билан ҳамкорликда деҳқон бозорларида кичик павильонлар ва махсус расталар ташкил этилиб, уларда тухум ва парранда гўшти маҳсулотларини тўғридан-тўғри етиштирувчи томонидан сотилиши, яъни ўртакаш воситачиларни истисно қилган тарзда устама қўймасдан сотилишини йўлга қўйиш чоралари кўриляпти.

Шунингдек гўшт маҳсулотини ҳамёнбоп нархда сотишни ташкил қилиш учун тадбиркорлар харажатларини камайтириш мақсадида уларга расталар ажратиб берилиб, музлаткичлар билан таъминлашда кўмак бериляпти. Хусусан пойтахт бозорларида 80 та шундай раста, 70 та музлаткич, 100 дан ортиқ тарози ва бошқа савдо анжомлари ажратиб берилган.

Шу билан биргаликда пойтахтнинг 11 та туманида ва деҳқон бозорларидан узоқ жойлашган 50 та маҳалласида фермерларга мулк қилиб бериладиган яшил бозор ва дала дўконлари ташкил қилинмоқда. Ҳозирги кунда 10 та шундай дўкон ташкил қилиниб, фойдаланишга топширилди. Уларда фермер хўжаликлари ва деҳқонларга тўғридан-тўғри воситачиларсиз ўзи етиштирган маҳсулотни сотишга шарт-шароит яратиб бериляпти. Шу тариқа Тошкент шаҳри аҳолисига “Даладан дастурхонга” тамойили асосида маҳсулот етказиб берилмоқда.

ОЗУҚА ҚИММАТЛАШИ ГЎШТ НАРХИГА ТАЪСИР ҚИЛМАЙДИ

Наргиза ОМОНБОЕВА «Ўзбекчорванасл» агентлиги бошқарма бошлиғи:

–Ем маҳсулотлари нархининг ошиши гўшт нархи ошишига олиб келмайди. Масалан, концентрант ем озуқасининг нархи ошса, ҳамма гўшт нархи ҳам ошади, деб ҳисоблайди. Қорамол ўтхўр ҳайвон, концентрант ем озуқаси эса унинг емишининг таркибий қисми ҳалос.

Ҳозир ем-хашак муаммосини ҳал қилиш учун хориждан ҳосилдорлиги юқори бўлган уруғларни харид қилиш ишлари олиб бормоқда.

Шунингдек ҳудудларда оилавий кооперациялар ҳам ташкил этилмоқда. Бунда озуқа базаси, техникасига эга бўлган катта хўжалик атрофида ўнга яқин оилалар бирлашади. Оилалар фақат чорва парвариши билан шуғулланади. Озуқа ва керакли нарсаларни эса хўжалик таъминлаб беради.

Чорва боқишнинг ҳам ўз техникаси бўлади. Шунинг учун туманларда аҳолиси учун чорвачилик бўйича семинарлар ҳам ўтказилмоқда.

Нодир МАҲМУДОВ, Тошкент вилояти Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи:

–Пахтачилик кластерларининг 10 фоизига чорвачилик учун озуқа экишга, фермер хўжалиги учун ажратилган ерлар буғдой ва пахтадан озод қилиниб, ҳайвонлар учун озуқа етиштиришга рухсат берилган.

Матёқуб МАТЁҚУБОВ, «Ўзбекчорванасл» агентлиги бошқарма бошлиғи:

– Республикада 350 минг гектардан ортиқ ерга озуқабоп ўсимликлар экилган. Фермер хўжаликларининг ўзи 190 минг гектардан ортиқ ерда озуқабоп ўсимликлар етиштиради.

Республикада аҳоли қарамоғида 90 фоиз қорамол мавжуд. Қолган 10 фоизи эса фермер хўжаликлари ихтиёрида. Албатта, фермер хўжаликларида қорамол сонини кўпайтириш бўйича ишлар қилинмоқда. Қорамолларнинг гўшт-сут йиғишида унинг зоти ҳам рол ўйнайди.

Ҳозир ҳар бир туманда 2тадан алоҳида фермер хўжаликлари ташкиллаштириляпти, уларда қорамоллар сони кўпайтирилмоқда.

Ҳар бир фермер хўжалигидаги молларни озуқа билан таъминлаш учун яйловлар ҳудуди ҳам кенгайтирилмоқда.

Манзура БЕКЖОНОВА

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enterтугмасини босинг.

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: