Ромитанда «Межик-Сити» андозасидаги сайилгоҳ қурилмоқда

Бухорода тадбиркорликни ривожлантириш, ишсизлик ва камбағалликка барҳам бериш бўйича қилинаётган ишлар билан танишиш мақсадида ташкил этилган пресс-тур давом этмоқда.

Журналистлар гуруҳининг навбатдаги манзили Бухоро вилоятининг Ромитан туманида қурилаётган сайилгоҳ бўлди.

Ушбу манзилда оммавий кўнгилочар маскан барпо этилмоқда.
Унинг ҳудудида 70 та савдо дўкони, фонтан, дам олиш масканлари, болалар учун дам олиш аттракционлари, ички сайёҳлар учун яшил ҳудудлар, жами 500 та объект бўлади.


Вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан жорий этилаётган ушбу лойиҳа доирасида тадбиркорлик объектларини қуриш учун ер майдони бепул 50 йилга фойдаланишга берилмоқда.

Ҳозирда пойтахтимиздаги «Межик-Сити» андозаси асосида қурилаётган Сайилгоҳнинг сўнгги босқич таъмирлаш ишлари олиб бориляпти. Унинг очилиши шу йил 1 сентябрь — Мустақиллик кунида бўлиши режалаштирилган.

— Ушбу савдо-кўнгилочар маскан ишга туширилса, унда 217 нафар ишсиз фуқаро, шу жумладан, бизнинг «Ибн Сино» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 28 нафар уюшмаган ёшлар, «Аёллар дафтари»даги ишсизлар иш билан таъминланади, — дейди ҳоким ёрдамчиси Талъат Шоев.

Манзура БЕКЖОНОВА, Бухоро

Фото: М.БЕКЖОНОВА

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enterтугмасини босинг.

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: