Тошкентда «Биз биргамиз» ижтимоий лойиҳаси ташкил қилинди

Адлия вазирлиги барчани турмушда қийналаётган шахсларнинг эҳтиёжларини қондиришга озгина бўлса-да ҳисса қўшишга чақиради.

Тошкентда “Биз биргамиз” ижтимоий лойиҳаси бўлиб ўтмоқда. Лойиҳа доирасида Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги “Экобозор” савдо мажмуасида ногиронлиги бўлган шахслар томонидан тайёрланган маҳсулотлар ярмаркаси ташкил қилинган.

Хусусан “ECOBOZOR” савдо мажмуасида махсус савдо расталари ташкил этилиб, унда имконияти чекланган фуқаролар ўз уйларида ясаган турли хилдаги буюмлар, маҳсулотлар сотилмоқда. Бу лойиҳа маҳсулотларини реализация қилишда қийинчиликларга учраётган ногиронлиги бор шахсларни қўллаб-қувватлашга ёрдам беради.

Адлия вазирлиги барчани ушбу Савдо ярмаркасида иштирок этишга ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож, турмушда қийналаётган шахсларнинг эҳтиёжларини қондириш, жумладан яшаш шароитларини яхшилашга озгина бўлса-да ҳисса қўшишга чақиради.

Ногиронлиги бўлган шахслар томонидан тайёрланган махсулотлар Республика савдо ярмаркаси бугун соат 19:00 га қадар Мирзо Улуғбек туманидаги “Экобозор” савдо мажмуасида давом этади.

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enterтугмасини босинг.

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: