Анжелина Жоли фалаждан кейин биринчи марта сайрга чиқди

Анжелина Жоли фалажга чалингани ҳақидаги хабарлардан кейин биринчи марта одамлар орасига чиқди.

Америкалик актриса Анжелина Жоли оғир касаллиги ҳақида хабарлар тарқалаётган бир пайтда узоқ вақтдан буён биринчи марта омма олдида намоён бўлди, деб ёзади «Газета.ru».

Маълум бўлишича Жоли олти фарзандидан уч нафарини олиб, дўконларни айланишга чиққан. Сайр давомида актрисанинг кайфияти яхши бўлган. У шоппинг чоғида кўп кулган, сўнг болалар билан савдо марказини тарк этган.

Аввалроқ Жолининг соғлиғи ёмонлашгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. У 42 килограммгача озиб кетган, шунингдек, унда юз мушакларига таъсир қилувчи Белл фалажи аниқланган. Актриса, ҳатто васиятнома ёзгани айтилмоқда.

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enterтугмаларини босинг.

Спасибо!

Теперь редакторы в курсе.