Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида яшовчи 89 ёшли Саддинисо ая мактаб ва масжидга 700 та китоб китоб совға қилди. Онахон ҳудуддаги икки мактабга 600 та, Яндама жоме масжидига 100 дона китоб совға қилган.
«Адабиётлар орасида Саъдийнинг «Гулистон»идан тортиб «Калила ва Димна»гача бор. Чингиз Айтматов, Ўткир Ҳошимов, Эркин Воҳидов, Тоҳир Малик, Муҳаммад Юсуф, Maxтумқули каби эл суйган адиб ва шоирларнинг танланган асарлари ва бошқа китоблар маҳалламиз онахонидан ажойиб совға бўлди», — дейди ҳудуддаги 18-мактаб директори Муҳаббат Шерматова.
«Халқ сўзи» сайтининг ёзишича, нафақадаги муаллима Саддинисо аянинг оилавий кутубхонасида яна 1000 дан ортиқ ажойиб китоблар мавжуд.
Ўхшаш хабарлар
-
Toshkentda Ozarbayjon va O‘zbekiston adabiy-madaniy aloqalariga bag‘ishlangan nashrlar taqdimoti bo‘lib o‘tdi
-
Астраханда Алишер Навоийнинг 585 йиллиги кенг нишонланди
-
Россияда 10 ёшли тожикистонлик бола пичоқлаб ўлдирилди
-
Ўзбекистон ҳудудидан қадимий «темир шаҳар» излари топилдими?
-
Овқатдан заҳарланиш диққат марказига чиқди