Алабама ҳар қандай абортга қарши

Янги қонунга кўра, Aлабама штатида ҳар қандай сабабга кўра аборт қилиш жиноят деб ҳисобланади. Ҳомилани ҳатто у зўравонлик ёки яқин қариндошлардан орттирилган бўлса ҳам олиб ташлаш ман этилади.

Ҳозиргача Огаё, Жоржия, Кентукки ва Миссиссипи штатларида ҳам шундай қонунлар қабул қилинган. Бошқа штатларда ҳам ўхшаш лойиҳалар муҳокама этилмоқда.

Дарҳақиқат аборт Америка қўшма штатларида азалдан баҳсли мавзу бўлиб келган.  Aлабама штати губернатори Кейт Aйвидан зўравонлик оқибатида содир бўлган ёки қариндошлардан орттирилган ҳомилани олиб ташлаш мумкинми, деб сўрашганида губернатор: «Ҳар бир инсон ҳаёти биз учун муқаддас!» – деб жавоб берди. Қонунга қаршилик қанчалик кучли бўлмасин ва бу молиявий жиҳатдан қимматга тушмасин, у қарорида қатъий туришини айтди. «Ҳомила ҳимояси йўлида қилаётган ишимиз учун жавоб беришга тайёрмиз, ҳатто иш Олий Судгача борса ҳам», – дейди губернатор.

Aбортга қарши томонлар 1973-йил AҚШ Олий суди чиқарган ҳукмни бекор қилдиришга бел боғлаган. Бу ҳукмга кўра, ҳар бир ҳомиладор аёл ҳомиласининг тақдирини ўзи ҳал қилиш ҳуқуқига эга. Олий суд аъзоларининг аксарияти консерватив қараш эгалари бўлиб, улар арзга ижобий жавоб беради деб умид қилишмоқда.

Aлабамадаги аборт қонуни лойиҳасининг муаллифи республикачи Терри Коллинсдир. У:

“Ўша пайтда ҳам айтилган, ҳозир ҳам айтамиз: она қориндаги ҳомила ҳам инсон”, – деган фикрни илгари сурмоқда. Бу қараш тарафдорлари кўчаларга намойишга чиққанда қизил халат ва оқ рангли қалпоқ кийиб олишади.  Бу рамзларни улар адолатсиз жамият ҳақидаги «Хизматкор ҳикояси» асаридан олишган.

Мазкур асар аёл мустақиллиги ҳақида бўлиб, «аёллар асосан туғиш учун яралган» деган қарашларни инкор қилади. «Бизнингча, ҳозирги қонунлар ҳам шу ғояни тарғиб қилмоқда», – дейди намойишчилардан бири.

Aлабамадан олдин Огаё штатида ҳомиланинг юрак уриши эшитилиши билан аборт қилиш ман этилсин, деган қонун кучга кирган эди. Бироқ кўп ҳолларда оналар ҳомиладор эканини ҳомиланинг юраги ура бошлагандан кейин билиб қолишади… Ўхшаш қонунлар Горжия, Кентукки, Миссиссипи штатларида ҳам амалга кирган. Бугунги кунда АҚШнинг Флорида, Иллинойс, Луизиана, Миннесота, Теннесси, Жанубий Каролина штатларида ҳам шу сингари лойиҳалар кўриб чиқилмоқда.

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enterтугмасини босинг.

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: