Хивада “Баҳодирлар ўйинлари” халқаро турнири бўлиб ўтмоқда

Хивада 1-Халқаро «Баҳодирлар ўйинлари» полвонлар турнири старт олди. Унда 14 та мамлакатдан келган паҳлавонлар беллашади.

1-Халқаро “Баҳодирлар ўйинлари”нинг халқоро номи “STRONG MEN” бўлиб, тадбир Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Хоразм вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Баҳодирлар ўйинлари ва тош кўтариш федерацияси хамда Бутунжаҳон “World strongmen” федерацияси ҳамкорлигида ташкиллаштирилган.

Мазкур халқаро турнирга дунёнинг 14 та мамлакатидан  энг кучли спортчилар ва бошқа қизиқувчилар ташриф буюришган. Озарбайжон, Бразилия, Юнонистон, Ҳиндистон, Хитой, Латвия, Россия, АҚШ, Украина, Япония ва Марказий Осиё мамлакатларидан профессионал спортчи ва ҳакамлар иштирок этмоқда. «Баҳодирлар ўйини» турнирига Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонаси кўмагида 2018 йилги «World Strongman Championship» (WSC) жаҳон чемпионати совриндори Бикрам Сингҳ ҳам таклиф қилинди.  Таниқли ҳинд спортчиси Бикрам Сингҳ Ҳиндистоннинг учкураш (паурлифтинг) бўйича энг кучли спортчилари қаторидан ўрин олган.

Кўҳна Хива шаҳрининг тарихий маркази Ичан Қалъада ўтказилаётган ушбу йирик хорижий оммавий ахборот воситаларида вакилларида ҳам қизиқиш уйғотди. Жумладан Ҳиндистоннинг “Doordarshan” медиа компанияси DD Sports телеканали, Озарбайжоннинг ATV – Idman ҳамда Эроннинг SHOMA телеканаллари ижодкорлари ҳам тадбирни ёритиш мақсадида етиб келди. Бундан ташқари интернетда миллионлаб мухлисларига эга бўлган таниқли блогерлар ҳам ушбу тадбир орқали юртимиз туризмини тарғиб қилишга бел боғлаган.
Ушбу спорт тадбирини хорижий оммавий ахборот воситалари билан биргаликда спорт ва кино соҳасида танилган юлдузлар ҳам таклиф қилинган. Қадимий ва хамиша навқирон Хива ҳар доимгидай ўз меҳмонларини кўтарики кайфиятда, очиқ чеҳра билан кутиб олди.
–Бу жуда муҳим мусобақадир. Чунки бизнинг халқаро федерация кўплаб турнирлар ўтказади. Аммо Осиё мамлакатларида бундай катта турнир илк бор ўтказилмоқда. Таасуротларим бой, мен Хивага ташриф буюрганимда хурсандман. – деди Латвиялик ҳақам Владислав Редькин.
Ичан Қалъанинг Ота дарвозаси олдида ўтказилган тантанали очилиш маросимидан сўнг иштирокчилар Паҳлавон Маҳмуд мақбарасини зиёрат қилишди. Айни дамда Кухна Арк майдонида, Хива вокзали ҳудудида ва бошқа марказий кўчаларда, тош кўтариш, лангар тортиш, паровозни жойидан силжитиш каби мусобақалар давом этмоқда.

Буюк аждодимиз Паҳлавон Махмуднинг Шарқ дунёсида “полвонлар пири” деб эътироф этилгани нафақат хоразмликларнинг, балки бутун ўзбек халқининг фахридир. У олим, шоир, кураги ерга тегмаган паҳлавон сифатида танилган бўлиб, Пирёрвалий лақаби билан Ўрта Осиё, Эрон Афғонистон, Ҳиндистон каби  мамлакатлар полвонлари орасида катта шуҳрат қозонган. Ҳозирги кунда унинг маънавий меъроси ва асарлари ўрганилиб, турли тилларга таржима қилинмоқда.

Шаҳризода ОТАБОЕВА тайёрлади.

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enterтугмасини босинг.

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: