Маданий мерос объектларида фақат ҳунармандчилик эсдалик буюмларини сотиш мумкин

Тарихий ёдгорликлар ҳудудида маҳаллий ҳунармандларнинг совға маҳсулотларидан бошқа нарсаларни сотиш тақиқланади.

Ўзбекистонда ЮНЕСКОнинг бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган маданий мерос объектлари ва давлат ҳимоясига олинган тарихий ёдгорликлар жойлашган ҳудудларда фақат маҳаллий ҳунармандларнинг эсдалик, совға маҳсулотларини сотишга руҳсат этилади.

Бу талаблар Президентнинг “Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги янги Фармонида назарда тутилган.

Ушбу чоралар ва тартибларни жорий қилишдан мақсад Ўзбекистоннинг маданий меросини оммалаштириш, маҳаллий ҳунармандчилик, амалий санъат турлари билан шуғулланувчи усталарни қўллаб-қувватлаш ҳамда юртимизда ишлаб чиқариладиган совғабоп маҳсулотлар савдосини ривожлантиришга қаратилган.

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enterтугмасини босинг.

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: