Сиз Коррупцияга муросасизмисиз? Порахўрликни фош этувчи мақолалар ёзганмисиз? Кўрсатув ёки эшиттириш тайёрлаганмисиз? Ўз постларингизда дата-журналистика инструментлари ёрдамида порахўрларнинг кирдикорларини фош этганмисиз?
Унда Ўзбекистон журналистларни қайта тайёрлаш маркази ва Буюк Британиянинг мамлакатимиздаги элчихонаси ҳамкорлигида ташкил этилган танловда ўз материалларингиз билан иштирок этинг! 11 нафар энг фаол журналистлар 11 та ҳудуддан таклиф этилади!
— Энг яхши журналистик суриштурув;
— Энг яхши интервью;
— Дата –журналистика инструментлари қўлланган энг яхши материал;
— Визуаллашган маълумотлардан унумли фойдаланган журналист каби йўналишларда ғолиблар аниқланади.
Танловга 2019 йилнинг 1 августидан 25 декабрига қадар эълон қилинган материаллар қабул қилинади.
Ўз материалларингизни nozanor@mail.ru электрон почтасига ёки Журналистларни қайта тайёрлаш марказига олиб келиб топширишингиз мумкин.
Манзил: Навоий кўчаси, 30-уй.
Ўхшаш хабарлар
-
Toshkentda Ozarbayjon va O‘zbekiston adabiy-madaniy aloqalariga bag‘ishlangan nashrlar taqdimoti bo‘lib o‘tdi
-
Астраханда Алишер Навоийнинг 585 йиллиги кенг нишонланди
-
Россияда 10 ёшли тожикистонлик бола пичоқлаб ўлдирилди
-
Ўзбекистон ҳудудидан қадимий «темир шаҳар» излари топилдими?
-
Овқатдан заҳарланиш диққат марказига чиқди