Канадада енгил самолёт ҳалокатга учраб, 7 киши ҳалок бўлди. Уларнинг ҳаммаси ўзбекистонлик…

Жорий йилнинг 27 ноябрь куни кечқурун Онтарионинг Маркхэм шаҳридан Квебек провинциясининг Квебек шаҳри томон парвоз қилган самолёт Кингстон яқинидаги ўрмонли ҳудудга қулади. Ҳодиса оқибатида етти нафар ўзбекистонлик, шу жумладан уч нафар ёш бола ҳалок бўлди.

Канада Транспортдаги хавфсизлик кенгашининг (The Transportation Safety Board of Canada – TSB) тасдиқлашича, Piper PA-32 самолёти Батонвилл аэропортидан парвоз қилган ҳамда Квебек Сити томон йўл олган.

CBC маълумотларига кўра, Техасда истиқомат қилган Отабек Облоқулов, унинг рафиқаси ва 3, 11 ва 15 ёшдаги уч нафар фарзанди, шунингдек, Торонтода яшаган Бобомурод Набиев ва унинг рафиқаси ҳалок бўлишган. Улар асли ўзбекистонлик бўлган.

Полиция ва Транспорт вазирлиги расмийлари ҳалокат юзасидан текширув бошлади. Воқеага об-ҳаво шароити ҳам сабаб бўлган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.

Негаки 27 ноябрь куни Кингстонда Environment Canada томонидан махсус огоҳлантириш эълон қилинган, унда жуда кучли шамол эсиши айтилган.

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enterтугмасини босинг.

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: