Сеченов номидаги тиббиёт академияси сомнолог-шифокори Михаил Полуэктов дам олиш кунлари узоқ вақт ухлаш чарчоқ ва уйқусизликни қоплайди, деган афсонани чиппакка чиқарди. РИА Новости бу ҳақда хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, бундай дам олиш тартиби мақсадга мувофиқ эмас. Агар одам дам олиш кунлари иш кунларидагига қараганда, одатдагидан кўпроқ ухласа, жиддий касалликларга чалиниши мумкин. Улар орасида — диабет ва юрак-қон томир тизими билан боғлиқ касалликлар мавжуд.
Полуэктов таъкидлашича, ҳаддан ташқари уйқуга ружу қўйиш ақлий қобилиятни пасайтиради ва горизонтал ҳолатда узоқ вақт ётиш умуртқа поғонасига таъсир қилади. Шуниндек, организмда метаболик жараёнларни ҳам бузиши мумкин, бу «ёғ массаси тўпланишига» олиб келади.
Бундан ташқари, сомнолог ётишдан олдин жисмоний машқлардан воз кечишни маслаҳат беради. Яхшиси махсус био- қўшимчаларни ичиш, агар кун тартибини ўзгартириш қийин бўлса мутахассис билан маслаҳатлашни тавсия қилади.
Ўхшаш хабарлар
-
Toshkentda Ozarbayjon va O‘zbekiston adabiy-madaniy aloqalariga bag‘ishlangan nashrlar taqdimoti bo‘lib o‘tdi
-
Астраханда Алишер Навоийнинг 585 йиллиги кенг нишонланди
-
Россияда 10 ёшли тожикистонлик бола пичоқлаб ўлдирилди
-
Ўзбекистон ҳудудидан қадимий «темир шаҳар» излари топилдими?
-
Овқатдан заҳарланиш диққат марказига чиқди