Хитойлик олимлар томонидан олиб борилган тадқиқотлар асосан қони II гуруҳга мансуб одамлар коронавирусга кўпроқ мойил бўлишини кўрсатмоқда. Бу ҳақдаги илмий мақола Medrxiv сайтида эълон қилинди, деб ёзди РИА Новости.
Хитойда ўтказилган тадқиқотлар одамлардаги қон гуруҳлари ва уларнинг янги турдаги коронавирусга чидамлилигини таҳлил қилишга қаратилди. Шу мақсадда 2173 нафар COVID-19 инфекциясига чалинган беморларнинг қон таҳлили текширилди.
Олимлар дастлаб 3694 нафар соғлом одамларни текшириб кўришди. Уларнинг 33,84 фоизида — I қон гуруҳи, 32,16 фоизида — II, 24,90 фоизида — III қон гуруҳи, 9,10 фоизида — IV қон гурҳи эканлиги аниқланди.
Шунингдек, коронавирусдан зарарланган 1775 нафар одамнинг ҳам қонини текшириб кўришди. Ўтказилган тест 25,80 фоиз беморда I қон гуруҳи, 37,75 фоизида — II гуруҳ, 26,42 фоизида — III қон гуруҳи, 10,03 фоизида эса — IV гуруҳ экани маълум бўлди.
Яна 398 беморда амалга оширилган тадқиқотлар ҳам шундай натижани кўрсатди.
Ўхшаш хабарлар
-
Toshkentda Ozarbayjon va O‘zbekiston adabiy-madaniy aloqalariga bag‘ishlangan nashrlar taqdimoti bo‘lib o‘tdi
-
Астраханда Алишер Навоийнинг 585 йиллиги кенг нишонланди
-
Россияда 10 ёшли тожикистонлик бола пичоқлаб ўлдирилди
-
Ўзбекистон ҳудудидан қадимий «темир шаҳар» излари топилдими?
-
Овқатдан заҳарланиш диққат марказига чиқди