Италияда COVID-19дан 94 шифокор ва 26 ҳамшира вафот этди

Италияда жами 12,5 мингдан ортиқ тиббиёт тизими хизматчилари инфекциядан зарарлангани айтилмоқда. Covid-19 эпидемияси бошланганидан буён мамлакатда 94 нафар шифокор ҳамда 26 нафар ҳамшира касалликка чалиниши натижасида вафот этган. Бу ҳақда РБК-Украина CNN нашрига илова берган ҳолда ёзмоқда. Зарарланганлар орасида жами 6,5 минг нафари ҳамширалардир.
Италия Соғлиқни сақлаш институти маълумотларига кўра душанба куни ҳолатига 12 681 тиббиёт ходимида инфекция аниқланган..
«Биз шифохоналарда ўз ҳаётини хавф остига қўйиб, беморларга ёрдам бераётган тиббиёт ходимларига чуқур ташаккур билдирамиз. Уларни ҳақиқий фидойилар дейиш мумкин», — деди мамлакат президенти Серджо Матарелла.

8 апрель ҳолатига Италияда 132 минг инсон коронавирусдан зарарланган бўлиб, уларнинг 16,5 минг нафари вафот этган. 23 минг нафар фуқаро соғайган. Айни пайтда Италияда кунлик зарарланиш ва ўлим ҳолатлари бирмунча камайгани айтилмоқда.

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enterтугмасини босинг.

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: