Карантин чоралари яна кучайтирилиши ҳақидаги миш-мишларга ҳақиқатга яқинми?

Республикада карантин бекор қилингани йўқ, юмшатилди холос. Бу даврда йўл қўйилган масъулиятсизлик, ушбу касалликка чалиниш эҳтимолини оширибгина қолмасдан, баъзи ёндош касаллиги бор одамларда оғир кечиши, ҳатто ўлимга ҳам олиб келиши мумкинлигини унутмаслик лозим.

Аҳоли орасида 15 октябрдан карантин чекловлари қайтадан кучайтирилиши тўғрисида саволлар айланиб юрибди. Бу нечоғлик тўғри маълумот?

Ушбу саволга АОКАда ўтказилган бирфингда иштирок этган Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Нурмат Отабеков қуйидагича жавоб берди:

–Биринчидан, ҳозир карантин чораларини такроран кучайтирилишига асос бўладиган сабабнинг ўзи йўқ;

➖коронавирус инфекцияси билан курашиши учун республика соғлиқни сақлаш тизимида етарли даражада  дори воситалари, тест системалар, шифо ўринлари, ИВЛ (сунъий нафас олиш аппарати), кислород концентраторлари ва  тиббий махсус кийимларнинг етарли захираси ташкил этилган;

➖COVID-19 билан курашишда   давлатимиз тиббиёт ходимлари хорижий хамкасблари билан мунтазам алоқа ўрнатди ва  илғор халқаро тажрибаларни республикамиз тиббиёт амалиётига тадбиқ этиш имконияти яратилди.

Иккинчидан, фуқароларнинг  ўзини ва яқинларини соғлигини сақлаш учун карантин қоидаларига  қатъий риоя қилишни давом эттиришимиз керак;

➖Республикада карантин бекор қилингани йўқ, юмшатилди холос. Бу даврда йўл қўйилган масъулиятсизлик, ушбу касалликка чалиниш эҳтимолини оширибгина қолмасдан, баъзи ёндош касаллиги бор одамларда оғир кечиши, ҳатто ўлимга ҳам олиб келиши мумкинлигини унутмаслик лозим;

➖одамлар гавжум бўладиган жойларда (истироҳат боғлари, дам олиш масканлари, маҳалла, кўчалар, савдо, транспорт ва ҳ.к) аҳоли томонидан шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузилиши ҳолатларига барҳам бериш бўйича кенгайтирилган тушунтириш ва назорат тадбирларини давом эттириш, белгиланган талабларни бузган шахсларга муросасиз бўлиш зарур;

➖фуқароларга ўзлари, яқинлари ва атрофдагиларнинг соғлиғи учун масъул эканликларини доимо эслатиб туриш, уларни тартибга чақириш, шунингдек, турли сурункали касалликларга чалинган ва коронавирусни оғир ўтказиши мумкин бўлган аҳоли қатламини ҳимоя қилишга қаратилган тадбирларни бажаришда аҳолини виждонан ёндошишга чақириши шарт, деди Нурмат Отабеков.

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enterтугмасини босинг.

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: