Биласизми, Андижондаги Мурувват уйида 6 ёшли сиам эгизаклари яшамоқда (видео)

Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманида жойлашган Мурувват уйида 6 ёшли сиам эгизаклари тарбияланмоқда. Уларнинг бел қисми бир-бирига ёпишган, барча аъзолари иккитадан, фақат жинсий аъзоси битта… Шифокорларнинг айтишича, агар операция қилиб, таналари ажратилса уларнинг яшаб кетишларига кафолат бор. Видео:

Zo`r.tv канали тайёрлаган кўрсатувда айтилишича бундай эгизакларнинг туғилиши ҳар 200 мингдан биттани ташкил этади ва қарийиб ярми ўлик ҳолатда туғилади. Яратганнинг мўъжизаси билан андижонлик сиам эгизаклари бугунгача яшаб келмоқда. Уларга Мурувват уйидаги тарбиячилар қўлдан келганча ғамхўрлик кўрсатяпти. Ўзларига мослаб юришга қулай бўлиши учун алоҳида кўйлаклар тикиб беришяпти.

Қизчалар ўз тенгдошлари каби расм чизади, қўшиқ айтади, рақсга тушади. Улар бир-бирига икки томчи сувдай ўхшайди. Фотима ва Зухралар ухлаганда бир-бирини қучоқлаб ухлайди. Фақат ўринда бири бировининг устида ётишига тўғри келади. Шунинг учун тунда толиққанда ҳар 20 дақиқадан ўрин алмашадилар.

Мазкур сиам эгизакларини мураккаб жарроҳлик амалиёти кутмоқда. Негаки ушбу сиам эгизакларининг тўлақонли ҳаётини таъминлаш учун мураккаб жарроҳлик амалиётини ўтказиш керак.