Бу ҳафта Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари Сибир антициклони периферияси таъсири остида бўлади, у Россиянинг Уралдан Охота денгизигача бўлган кенг ҳудудини ўз ичига қамраб олади. Ушбу антициклон периферияси Қозоғистон орқали Ўзбекистон ҳудудига кириб келади.

«Ўзгидромет» хабарига кўра, шу муносабат билан декабрь ойининг охирги кунлари ва январь ойининг биринчи кунлари республика бўйича совуқ ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.
Мамлакатда Сибир ва шимолий Қозоғистон ҳудудларидаги каби совуқ кутилмайди, лекин ҳафта давомида меъёрдан 4-7 даражага паст бўлган ҳарорат сақланиб туради.
«Якшанба, 27 декабрь куни ёғиб ўтган қор йилнинг сўнгги қори эди», – дейилади «Ўзгидромет» маълумотида.
Ўхшаш хабарлар
-
Toshkentda Ozarbayjon va O‘zbekiston adabiy-madaniy aloqalariga bag‘ishlangan nashrlar taqdimoti bo‘lib o‘tdi
-
Астраханда Алишер Навоийнинг 585 йиллиги кенг нишонланди
-
Россияда 10 ёшли тожикистонлик бола пичоқлаб ўлдирилди
-
Ўзбекистон ҳудудидан қадимий «темир шаҳар» излари топилдими?
-
Овқатдан заҳарланиш диққат марказига чиқди