Тошкент метросида 2021-йилнинг июн ойига қадар табақалаштирилган тариф тизими йўлга қўйилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон транспорт вазири вазифасини бажарувчи Илҳом Маҳкамов маълум қилди.
«Бугун метро йўналишлари узунлиги ортмоқда. Aммо бир-икки километр юрган одам ҳам 1400 сўм тўлайди, 10-15 километр фойдаланган одам ҳам 1400 сўм тўламоқда. Яқинда автоматлаштирилган тўлов тизимини татбиқ қилдик. Бу бизга таҳлил қилиш имкониятини яратиб беради”, — дейди Маҳкамов.
Унинг сўзларига кўра, икки-уч ойлик таҳлиллардан сўнг, “кимнинг қанча масофа юргани ва унинг таннархга таъсиридан келиб чиқиб”, табақалаштирилган тариф тизимини йўлга қўйиш режалаштирилган. “Бу тизим шу йилнинг ярмигача ҳам бормай амалиётга жорий қилинади”, — деди у.
Ўхшаш хабарлар
-
Toshkentda Ozarbayjon va O‘zbekiston adabiy-madaniy aloqalariga bag‘ishlangan nashrlar taqdimoti bo‘lib o‘tdi
-
Астраханда Алишер Навоийнинг 585 йиллиги кенг нишонланди
-
Россияда 10 ёшли тожикистонлик бола пичоқлаб ўлдирилди
-
Ўзбекистон ҳудудидан қадимий «темир шаҳар» излари топилдими?
-
Овқатдан заҳарланиш диққат марказига чиқди