Эртага республика ҳудудларининг кўп қисмида қуруқ ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, шунингдек баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 2 даража совуқ – 3 даража илиқни, кундуз куни 5-10 даража илиқни ташкил этади. Фақат республиканинг шимолий ҳудудларига Кавказ ҳудудларидан салқин ва бироз нам ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятининг баъзи жойларида бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Бу ҳақда «Ўзгидромет»нинг хабар берди.
13 январда ҳаво массаларининг кириб келиш фронти шарққа қараб силжийди, кечалари Тошкент вилоятида, шунингдек Тошкент, Наманган вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларининг баъзи жойларида бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси 2 даража совуқ – 3 даража илиқни, кундуз куни 3-8 даража илиқни ташкил этади, бу иқлимий меъёрлардан деярли кам бўлади. 14 январда Ўзбекистонда ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечаси 0-5 даража совуққача пасаяди, кундузи эса кўтарилади ва 5-10 даража илиқ атрофида бўлади.
15 январда республика бўйича Эрондан жуда илиқ ҳаво массалари кириб келиши бошланади, Ўзбекистонда қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда ва ҳаво ҳарорати кечаси 2-5 даража илиққача, баъзи жойларда айниқса совуқ кучли бўладиган ҳудудларда 0-2 даража совуққача, кундузи 10-15 даража иссиққача кўтарилади, бу меъёрдан 5-7 даражага юқоридир.
Ўхшаш хабарлар
-
Toshkentda Ozarbayjon va O‘zbekiston adabiy-madaniy aloqalariga bag‘ishlangan nashrlar taqdimoti bo‘lib o‘tdi
-
Астраханда Алишер Навоийнинг 585 йиллиги кенг нишонланди
-
Россияда 10 ёшли тожикистонлик бола пичоқлаб ўлдирилди
-
Ўзбекистон ҳудудидан қадимий «темир шаҳар» излари топилдими?
-
Овқатдан заҳарланиш диққат марказига чиқди