Наманганда шамолда қулаб тушган томларга оид тафсилотлар маълум қилинди (видео)

Cал аввал Наманган вилояти Мингбулоқ туманида кучли шамол сабаб аҳоли хонадонлари томларининг қулаб тушгани хабарлар тарқлган эди. Мазкур талофат юзасидан «Замон» информацион дастурида батафсил маълумот берилди.

Хабарда айтилишича, Мингбулоқ туманида тонгги соат бешлар атрофида кучли шамол кузатилган. Натижада Мингбулоқ тумани “Жамоши” шаҳарчасидаги туман маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлимининг том қисми ҳамда “Тунги йоғду” мажмуаси ёнидаги кўп қаватли уйларнинг том қисмида шикастланиш юзага келган.

Мутасаддиларнинг айтишича кучли шамол сабаб юзага келган фавқулотда ҳолатдан жабрланганлар бўлмаган. Ушбу ҳолат юзасидан тезкор штаб тузилиб чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enterтугмасини босинг.

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: