2020 йилда Ўзбекистонда Интернетдан фойдаланувчилар сони 22,5 миллион кишига етди, бу 2016 йилга нисбатан деярли 17 фоизга кўп (17,9 миллион киши). Шу даврда оптик толали алоқа линияларининг узунлиги 2,5 баробарга ошди, уларнинг умумий узунлиги 55,6 минг километрга етказилди, 2016 йилда эса бу кўрсаткич 22 минг километрни ташкил этди.
Форумда 2020-2022 йилларда бутун мамлакат бўйлаб аҳоли пунктларини Интернет билан қамраб олиш даражасини ошириш, хусусан, кенг полосали уланиш портларини 2,5 миллион донага етказиш, 20 минг километр оптик-толали кабелларни ётқизиш режалаштирилганлиги таъкидланди. Уяли алоқа тармоқларини ривожлантириш орқали аҳолининг мобил Интернет билан қамровини 95 фоизгача ошириш кўзда тутилган.
Ҳозирги кунда республикада рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукумат элементларини изчил жорий этишга, шунингдек, банк секторини рақамлаштиришга қаратилган 260 дан ортиқ лойиҳа амалга оширилмоқда. Тадбиркорлик субъектлари ва тадбиркорлар учун бир зумда тўловлар тизими 24/7 режими ишга туширилди.
Шунингдек, рақамли иқтисодиётнинг мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги улуши 2,2 фоизни ташкил этиши қайд этилди. 2023 йилга қадар ушбу кўрсаткични икки баробарга, электрон ҳукумат хизматлари улушини эса 2022 йилга келиб 60 фоизгача ошириш режалаштирилганлиги таъкидланди.
Ўхшаш хабарлар
-
Toshkentda Ozarbayjon va O‘zbekiston adabiy-madaniy aloqalariga bag‘ishlangan nashrlar taqdimoti bo‘lib o‘tdi
-
Астраханда Алишер Навоийнинг 585 йиллиги кенг нишонланди
-
Россияда 10 ёшли тожикистонлик бола пичоқлаб ўлдирилди
-
Ўзбекистон ҳудудидан қадимий «темир шаҳар» излари топилдими?
-
Овқатдан заҳарланиш диққат марказига чиқди