Туркия бўйлаб пиёда саёҳат қилишни хоҳлайсизми?

Туркиянинг сайёҳлик ва треккинг маршрутлари ноёб ҳайвонлар ва ўсимликлар дунёсини ўз ичига олган.

Туркия — дунёдаги энг машҳур треккинг ва пиёда сайёҳлик нуқталаридан бири бўлиб, у аллақачон, экологик саёҳатни севувчиларнинг севимли манзили бўлиб улгурган.

Туркиянинг сайёҳлик ва треккинг маршрутлари ноёб ҳайвонлар ва ўсимликлар дунёсини ўз ичига олган табиий ҳудудларни, шаҳар яқинидаги ўрмонларни, дунёга машҳур сайёҳлик марказларини ва тарих қаърига сингиб кетган турли цивилизациялар ҳаробаларини қамраб олади.

Туркиядаги машҳур пиёда юриш йўлаклари

Туркиядаги биринчи узоқ масофали пиёда юриш йўлаги ҳисобланган ва хушманзара табиатни ўз ичига олган Ликия йўли Фетҳиедан Анталиягача чўзилган 500 километрлик йўлни қамраб олади.

Ҳар йили дунёнинг турли бурчакларидан минглаб сайёҳларни жалб қиладиган Ликия йўли, Ликиянинг энг муҳим савдо ва маъмурий марказлари бўлган 20 дан ортиқ қадимий аҳоли пунктлари ва шаҳарларни ўз ичига олган маршрут билан диққатни тортади. Маршрут, тахминан, 30 кун ичида якунланиши мумкин. Йўл машҳур Фетҳие, Ўлудениз, Келебеклар водийси, Кабак кўрфази, Калкан, Каш, Кекова, Демре, Патара, Олимп тоғи, Чир али ва Гойнук канёни каби диққатга сазовор жойлардан ўтади. Ликия йўлида жойлашган Гелидоня Туркия қирғоғидаги энг баланд денгиз маёғи ва Туркиянинг диққатга сазовор жойларидан бири саналади ва ташриф буюрувчилар унга катта қизиқиш билдирадилар.

Туркиянинг машҳур йўналишларидан яна бири бўлган Кападокия ўзининг ажойиб манзаралари ва мафтункор тарихи билан сайёҳларни мафтун этади.

Экологик саёҳатни севувчилар минтақанинг Кабутарлар водийси, Севги водийси, Қизил водий ва Земи водийсидан ўтадиган пиёда ва треккинг маршрутларини, шунингдек, ҳудуднинг ноёб “пери бажалари” деб номланган қоя қолдиқлари ва тошга ўйилган нақшлар саёҳатчиларни диққат эътиборини жалб қилади.

Иҳлара қишлоғи ва Иҳлара водийсидан Селимие қишлоғигача бўлган 14 километрлик треккинг маршрути, баъзилари ер ости шаҳарларига олиб борадиган черковлар ва ғорларни ўрганувчи юриш саргузаштини таклиф этади.

Тарих ичра пиёда сайр

Турли цивилизациялар ватани бўлган Онадўли, тарих, табиат ва маданият иҳлосмандлари учун жозибали йўналишларни таклиф этади.

Алажаҳўюк, Шапинува ва ЮНEСКО мероси рўйхатига киритилган Ҳаттуша қадимги шаҳри каби аҳоли пунктларидан ўтадиган Хет йўли, Онадўлининг ўтмишига бир ойна бўлган 17 та треккинг йўлини ўз ичига олади.

Жами 385 километр узунликдаги треккинг маршрутидан иборат бўлган Хет йўли табиатга ошно саёҳатчиларга Онадўлининг тарихий обидалари ва табиат гўзалликларини ўз ичига олган асл мозаикасини кўз билан кўриб, ҳис қилиш имкониятини беради.

Икки қитъа туташган Истанбулда пиёда юриш

Истанбулнинг Сариер туманидаги Белград ўрмонида жойлашган 5300 гектарлик майдонда барпо қилинган пиёда юриш йўлаги қисқа ва узоқ масофага юриш учун мўлжалланган.

Шунингдек, ташриф буюрувчилар бу ерда пикник қилишлари ва дам олишлари мумкин. Истанбул шимолидаги Шиле, Сариер ва Арнавуткўй туманларида ҳам треккинг ва сайр қилиш учун кичик, ўрмонли майдонлар мавжуд.

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enterтугмасини босинг.

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: