АҚШ Давлат департаментининг Маданий мерос маркази вакиллари Ўзбекистонда

АҚШ Давлат департаментининг Маданий мерос маркази вакиллари икки томонлама келишувни ишлаб чиқиш учун Ўзбекистонга ташриф буюрди

АҚШ Давлат департаменти Таълим ва маданият масалалари бюроси Маданий мерос маркази директори Эрик Каталфамо ва таҳлилчи Энн Комптон 9 кун давомида Ўзбекистонда бўлди.

Меҳмонлар Ўзбекистон ҳукуматининг археологик ва этнологик материаллар бўйича маданий бойликлар тўғрисида икки томонлама шартнома тузиш тўғрисидаги сўровига асосан обидаларни бориб кўрдилар. Ушбу келишув мақулланса, маданий бойликларнинг АҚШга киришига чеклов қўйишни ва ўғирланган нарсаларни қайтаришни осонлаштиради.

“Биз Ўзбекистонда бўлиб, унинг беқиёс бой маданий меросини бевосита кўрганимиздан хурсандмиз ва ҳукуматнинг уни асраб-авайлаш ва ҳимоя қилиш борасидаги саъй-ҳаракатларини олқишлаймиз”, — деди Эрик Каталфамо.

Қўшма Штатлар Ўзбекистоннинг маданий меросини, биринчи навбатда, АҚШ элчиларининг маданий меросни асраш жамғармаси (АФСП) орқали асраб-авайлашни қўллаб-қувватлайди.

2001 йилдан буён АФСП Ўзбекистонга 14 та лойиҳа, жумладан, Хивадаги XIX асрга оид Тош Ҳовли саройини консервациялаш ҳамда Бухоро, Самарқанд ва Тошкентдаги бир қанча тарихий биноларни консервация қилиш учун 900 минг долларга яқин маблағ ажратди.

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enterтугмасини босинг.

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: