Қадрдон университет беш ёшда

24-май санаси университет жамоаси ва собиқ талабалар учун айниқса эсда қоларли кун ҳисобланади. Сабаби 2018 йилда айнан мана шу санада Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар унверситети ташкил топган. Куни кеча ушбу университетнинг 5 йиллиги кенг нишонланди. Тадбирга битирувчилар, талабалар, уларнинг ота-оналари, ОАВ вакиллари, профессор ва ўқитувчилар, санaткорлар ва бошқалар ташриф буюрдилар. Тадбир бошида университетнинг бугунги кунгача эришган ютуқлари ҳақида маълумот берилди.

–Тўғрисини айтаман, 5 йил мобайнидаги фаолият осон кечгани йўқ. Аввало,
талабалар учун зарур шароитларни яратишимиз талаб этиларди. Янги
университет қурилиши учун пойтахт марказидан, яъни тарихий Қашқар
маҳалласи, ҳозирги Марказ-5 дан бино танлаб олинди. Жойлашув ҳудуди ҳақиқатан ҳам қулай эди. Икки йиллик фаолиятимиздан сўнг пандемия бошланди. Аммо биз қисқа фурсатларда мутасадди ташкилотлар, ҳамкасблар, ҳомийлар ёрдами билан бугунги давр талабларига мос, ахборот коммуникация
технологиялари билан жиҳозланган, мутлақо замонавий бино қад ростлаши
учун тинмай меҳнат қилдик, – деди университет ректори профессор Шерзодхон Қудратхўжаев.

Унинг маълум қилишича университет ташкил этилган йилда 8 та бакалавриат таълим йўналиши ҳамда 10 та магистратура мутахассисликлари факультетлари мавжуд бўлган, 2022-2023 ўқув йилига келиб, бакалавриат таълим йўналишлари 17 тага ва магистратура йўналишлари ҳам 17 тага етди.

Университетда бугунги кунда 3355 нафар (кундузги бакалавриатда — 1796 нафар, магистратурада – 217 нафар, сиртқи шаклида – 1150 нафар кечкт таълим шаклида 192 нафар) талабалар таҳсил олмоқда.

Тадбир давомида бир қатор профессор ўқитувчилар ва университетда фаолият юритиб келаётган ишчи-ходимлар ҳамда битирувчи талабалар тақдирланди. Сўнг ташриф буюрган санaткорлар ўз қўшиқлари билан
тадбир иштирокчиларига хуш кайфият улашишди.

Тадбир якунида эсталик учун фотосессия ташкил этилди.  “Журналист халқ ва давлат ўртасидаги кўприк” деган иборани эшитгандирсиз.  Бу сўзларни эслашимнинг сабаби – ана шу кўприк мустаҳкам бўлишида бўлажак
журналистларни тайёрлаётган унверситетларнинг ҳам ҳиссаси бор.

Шу ўринда, университетнинг келажакдаги ютуқлари ва у етиштирган билимли, шижоатли журналистлар сони янада кўпайишини тилаб қоламиз.

Нилуфар РАИМОВА,
Ўзбекистон Журналистика ва Оммавий Коммуникациялар
Унверситети 1-курс талабаси.

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enterтугмасини босинг.

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: