Пиротехника буюмлари савдоси қонунга хилоф

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ва Тошкент шаҳар Миробод тумани ИИО ФМБ ЖҚБ ходимлари билан ҳамкорликда пиротехника воситаларининг ноқонуний айланувининг олдини олиш юзасидан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди. Тезкор тадбир давомида, Ўзбекистон Республикаси фуқароси Р.Д.Давронов томонидан қайта сотиш учун олиб келинган, Яшнобод туманида жойлашган уйларнинг бирида юклашга тайёрлаб қўйилган, божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган жами 8 дона картон коробкалардаги 218 дона «Золотой дракон» номли (салют), 230 дона «Новый век» номли (салют), 2736 дона «Соловей разбойник» номли (бомбочка) ва 4 дона 9D номли (салют) пиротехника воситалари борлиги аниқланиб, ҳолислар иштирокида баённома расмийлаштирилилган ҳолда вақтинча сақловга олинган.

Шунингдек, шу куни табдир давом эттирилиб, Ш.М.Шерматовга тегишли ва у томонидан Миробод туманида жойлашган уйнинг автотураргоҳига ташлаб кетилган оқ рангли “Дамас” русумли транспорт воситасининг салони холислар иштирокида кўздан кечирилганда 7 номдаги 3951 қутида 149031 дона пиротехника буюмлари борлиги аниқланиб, ҳолислар иштирокида баённома расмийлаштирилиб, вақтинча сақловга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, улардан фойдаланиш, худди шунингдек уларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш (Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш) ёки ўтказиш анча миқдорда ёхуд шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 2501-моддаси Пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомиласи бўйича жавобгарлик белгиланган.

Жасур Бегматов, Тошкент шаҳар Миробод тумани ИИО ФМБ катта суриштирувчиси, майор

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enterтугмасини босинг.

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: