2018 йилнинг 9 ойи мобайнида Ўзбекистонга келган хорижий фуқаролар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,3 баробар ошди. Ушбу вақт мобайнида республикага 4,7 миллион нафар хорижий меҳмон келган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.
Ўзбекистонга келган хорижий фуқароларнинг асосий қисмини Қозоғистон (40,2 фоиз), Тожикистон (24,8 фоиз), Қирғизистон (16,7 фоиз) ва Россия фуқаролари (7,4 фоиз) ташкил этди.
Туркия, Хитой, Жанубий Корея, Ҳиндистон, Германия ва Япониядан келган меҳмонларнинг умумий сони 2,5 фоизни ташкил этди.
Ўзбекистонга келган чет эл фуқароларининг асосий мақсади яқинларини йўқлаш (74,2 фоиз) ҳисобланади. Туристик мақсадда келган хорижлик фуқароларнинг улуши 7 фоизни ёки 327,2 минг кишини ташкил этган. Қолганлари даволаниш, иш ва ўқиш учун келган.
2018 йилнинг 9 ойи мобайнида хорижда бўлиб қайтган Ўзбекистон фуқароларининг сони 10,8 миллион кишини ташкил этган.
Ўхшаш хабарлар
-
Ozarbayjon madaniyatining tarixiy ildizlari va qadriyatlari
-
Дунё халқлари Янги йилни қандай кутиб олади?
-
Ўзбекистон ҳудудидан қадимий «темир шаҳар» излари топилдими?
-
Ҳисор марказий геология қидирув экспедициясига пресс-тур ташкил этилди
-
“ШАРҚ РЕНЕССАНСИ ФЕНОМЕНИ: САЛТАНАТЛАР, ДИНЛАР, ШАХСЛАР ВА ТАМАДДУНЛАР”