Тождор вирус вакцинаси – огоҳлик сари қадам

Саломатлик туман бойлик. Бу фикрнинг аҳамиятини сўнгги пайтларда юртимизда ҳукм сурган пандемия даврида айниқса, кўпроқ англадик, ҳис этдик.

Куни кеча Ўзбекистон журналистларни қайта тайёрлаш маркази томонидан Covid-19 га қарши вакцина ва унинг таъсир кучи юзасидан ўтказилган тадбирда ана шу жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилди.

Оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирокида кечган давра суҳбатини Юнисеф жамоатчилик билан алоқалар бўлимининг бошлиғи Цици Снезе очиб берди. Цици хоним бугун дунё ҳамжамиятига катта хавф солаётган вируснинг оқибатлари, давлатларнинг ижтимоий, социал ҳаётидаги эврилишлар, шунингдек инсонларнинг тиббий ва руҳий саломатлигига кўрсатган салбий таъсири ҳақида тўхталар экан, бу борада журналистларнинг олиб борган жонбозлигини, фидойилигини ҳам таъкидлаб ўтди.

Семинар давомида Республика санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ходимлари Вазира Муталова ва Насиба Тоировалар Covid-19га қарши вакциналар мавзусини ёритиш бўйича гуруҳларда қандай ишлаш ҳақида маърузалари орқали йўлланма беришди.

Шунингдек, журналистлар Наргис Қосимова ва Анора Содиқовалар мамлакатимизда вируснинг оммавий ахборот воситаларида ёритилиши таҳлили юзасидан ўз фикрларини билдиришди.

Мулоҳазалар доирасида вирусга қарши вакцина қай даражада самара бермоқда, айни пайтда Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Вирусология илмий-текшириш институти томонидан Хитойнинг Anhui Zhifei Loncom Biofarmaceutical компаниясида ишлаб чиқарилган ZF2001 рекомбинант вакцинасининг III фаза клиник синовлари амалга оширилаётганлиги ҳамда бу жараёнда 18 ёш ва ундан юқори бўлган кўнгилли фуқаролар иштирок этаётганлиги, янги вирурсдан огоҳ бўлишнинг тиббий, ижтимоий аҳамияти ҳақида фикрлар алмашилди.

Наргиза АСАДОВА

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enterтугмасини босинг.

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: