Алишер ҚОДИРОВ: «Дунёда вакцина бизнеси бошланган. Ҳамма ўзиникини ўтказишга ҳаракат қилмоқда»

Дунёда вакцина бизнеси бошланган. Ҳамма ўз вакцинасини ўтказишга ҳаракат қилмоқда. Кимдир ёпиқ, кимдир очиқ босим билан, кимдир илмий ҳамкорлик орқали.

«Кеча Коронавирусга қарши курашиш Республика комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди. Вакцина масаласи муҳокама қилинди», — дея хабар бермоқда депутат Алишер Қодиров.

«Мамлакатимизда микробиология соҳасида дунё эътироф этадиган олимлар борлиги ва уларнинг фикрлари дунёда давом этаётган ўрганишларда аҳамиятли бўлаётганига хурсанд бўлдим. Улардан бири, Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Ўзбекистонда Хитойнинг Зижилонг вакцинасини клиник синов натижалари бўйича тақдимот қилди.

Шахсий хулосаларим ҳақида икки оғиз айтмоқчиман.

Дунёда вакцина бизнеси бошланган. Ҳамма ўз вакцинасини ўтказишга ҳаракат қилмоқда. Кимдир ёпиқ, кимдир очиқ босим билан, кимдир илмий ҳамкорлик орқали. Комиссия ҳар қандай босим таъсирига берилмаган ҳолда энг хавфсиз вакцинани танлаш учун ҳаракат қилаётганига, мен шахсан тўлиқ ишондим.

Бугун дунёда 200 га яқин вакцина устида ишланаётган бўлса, Жаҳон соғлиқ ташкилоти биттагина вакцинани рўйхатдан ўтказибди — АҚШнинг Pfizer компанияси вакцинаси. Тушунарли. Лекин бу вакцинани энг яхшиси эмаслигини билиш учун натижаларга қараш етарли бўлди.

Яна муҳим томони, ҳамма вакцина ишлаб чиқараётганлар реклама учун шовқин кўтаряпди, лекин «вакцина бер, пули нақд» деган таклифларга жавоб йўқ. Масалан, Россиянинг «Спутник V” вакцинаси бўйича олимларимиз жойида ўрганиб келишди, ҳали вакцинани кўп миқдорда ишлаб чиқариш йўлга қўйилмаган. «Сиз вакцинани реклама қилаверинг, биз сизга етказиб берамиз» қабилидаги насия гаплар. «Ўзбекистон бизнинг вакцинадан фойдаланяпти», деган гап учун бир қути вакцина билан ташрифни ҳам кўрдик.

Қисқаси, олармон пул тўламаса вакцина ишлаб чиқарувчилар харажат қилмоқчи эмас. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти эса бор вакцинани шароити оғир минтақаларга биринчи бўлиб етказиб бериш тарафдори. Бу АҚШ билан Европа бўлса керак, тахмин қилиш қийин эмас. Ўзбекистон шароити мўътадил давлат эканлиги сабабли, бизга вакцина йўқ. Демак, ўзимиз учун ҳаракат қилишимиз керак.

Биз Хитойнинг Зижилонг, Россиянинг Спутник V, Британиянинг AstraZeneca ва Ҳиндистоннинг Bharat Biotech вакциналарини ўрганяпмиз. Хитой вакцинасини ишлашда бизнинг олимлар ҳам фаол иштирок этгани учун ушбу вакцина номланишида -УЗ қўшимчаси қўшилмоқда.

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enterтугмасини босинг.

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: