“Zaamin Ultra” мусобақаси 26-июндан 27-июнгача Зомин миллий табиий боғи ҳудудида Туризм ва спорт вазирлиги кўмагида ўтказилади. Лойиҳанинг асосий мақсади Ўзбекистонда соғлом турмуш тарзини оммалаштириш, маданий туризмни ривожлантириш, мамлакатимиз аҳолиси, жумладан ёш авлодни фаол спорт турлари билан яқиндан таништиришга йўналтирилган.
Спорт дастури 50 км (ультрамарафон), 21 км, 10 км масофага югуриш ва 2 км шимолча юришдан иборат бўлади. Иштирокчилар ва уларнинг дўстлари спорт дастуридан ташқари электрон мусиқа концертларидан, шунингдек маданий ва кўнгилочар дастурлардан баҳраманд бўлишади. Бошланғич нуқта ҳудудида очиқ ҳавода озиқ-овқат шохобчалари ҳам жойлаштирилади.
Югуришлар серияси учта тадбирдан иборат бўлиб, иккинчиси Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида ўтказилиши режалаштирилган. Шу йилнинг 5-7 ноябрь кунлари эса Самарқанд шаҳрида анъанавий хайрия яриммарафони бўлиб ўтади. Шундай қилиб, Самарқанд яриммарафони янги шаҳарларни забт этиб, мамлакат бўйлаб ўз саёҳатини бошлайди.
Югуриш инсон руҳиятига ижобий таъсир этиб, тезкор ва тўғри қарорлар қабул қилиш, ҳаракатларга эътибор қаратиш, мақсадни аниқ белгилаш ва ўз олдига вазифалар қўйишга ёрдам беради, қўрқувни енгиш ва ўз кучига бўлган ишончни мустаҳкамлайди.
Маълумот учун: Ультрамарафоннинг анъанавий марафон масофаси 42 км 195 метрдан узоқроқ ҳисобланади. Ультрамарафонлар бутун дунёда ўтказилади ва уларни ҳар йили 70 мингдан зиёд одам бошқаради.
Тадбирда қатнашишни истаганлар Тошкент ва Жиззахдан мусобақа ўтказиладиган жойга трансферлар хизматидан фойдаланишлари мумкин. Югуриш тадбирида иштирокчиларни электрон рўйхатдан ўтказиш 2021-йил 25-июнь соат 23:59 да (Тошкент вақти билан) тугайди. 13-июнга қадар соат 23:59 да (Тошкент вақти билан) рўйхатдан ўтган иштирокчилар ўз исмлари туширилган бошланғич рақамларини олиши мумкин. Рўйхатдан ўтиш миқдори бошланғич тўплами — конфигурациясига қараб 150 дан 200 минг сўмгача.
Кириш тўловларидан тушган барча маблағлар Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасининг 2021-йилги Самарқанд яриммарафони хайрия мақсадларига йўналтирилади.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан тасвирий санъат, адабиёт, театр, мусиқа ва хореография соҳасидаги тадбирлар мунтазам равишда ташкил этилиб, қўллаб-қувватлаб келинмоқда. Жамғарма халқаро маданий алоқаларни кенгайтириш, мамлакатда меценатликни ривожлантириш, шунингдек, Ўзбекистон маданиятини жаҳон саҳнида тарғиб этиш билан шуғулланади.