​Ўзбекистоннинг тўртта аэропортида “очиқ осмон” тартиби жорий этилади

жорий йилнинг 1 октябридан «Қарши», «Нукус» ва «Термез» халқаро аэропортларида, шунингдек «Бухоро» аэропортида чет давлатлар фуқароларини ташишда “Очиқ осмон” режими жорий этилади.

“Очиқ осмон” халқаро меъёрларига мувофиқ жорий йилнинг 1 октябридан «Қарши», «Нукус» ва «Термез» халқаро аэропортларида «бешинчи ҳаво эркинлиги» тартибини қўллаган ҳолда, шунингдек «Бухоро» аэропортида чет давлатлар фуқароларини ташишда “Очиқ осмон” режими жорий этилади.

Мазкур кўрсатмалар Ўзбекистон республикаси Президентининг “Ўзбекистонда туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида назарда тутилган.

Ушбу ҳужжатга кўра Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлигига ташқи ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда икки ой муддатда чет эл авиацияси раҳбарларини ва хорижий авиаташувчиларни хабардор қилиш вазифаси юклатилди. Шу жумладан Ўзбекистондаги расмий каналларга ҳам “Очиқ осмон” режими эълон қилинган халқаро аэропортлари рўйхатини эълон қилиш топширилди.

Ушбу чора-тадбирлар мамлакатда туризм соҳасини самарали ривожлантириш мақсадларига хизмат қилади.

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enterтугмасини босинг.

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: