Жанубий Кореянинг Донхэ шаҳрида ўтказилаётган Робототехника халқаро чемпионатида (International Grand D challenge 2019) иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси мусобақаларнинг биринчи кунини муваффақиятли якунлади. Robo scholar йўналиши бўйича Шавкат Абдураҳмонов ва Хумоюн Хайдаров 3-ўринни эгалладилар. 1-ўринни кореялик, 2-ўринни эса руминиялик ёш робототехниклар қўлга киритдилар.
Чемпионатнинг Robo scholar йўналиши шартларига кўра тиббиёт, аэрокосмик технологиялар, ёнғин хавфсизлиги, таълим ва озиқ-овқат саноати соҳаларидан бирортаси бўйича икки соат давомида лойиҳа тайёрланиб, ҳакамлар ҳукмига ҳавола этилиши лозим бўлиб, бу йўналишда қатнашган ҳамюртларимиз тиббиёт соҳасида қўлланилиши мумкин бўлган “Smart doc box” ускунасини ясашди.
Юртимиз терма жамоаси томонидан тақдим этилган яна иккита лойиҳа совринли ўринларни қўлга киритмаган бўлса-да, “technical award” номинациясига лойиқ топилди, яъни техник жиҳатдан ижобий баҳоланди.
Чемпионат давом этмоқда.
Ўхшаш хабарлар
-
Toshkentda Ozarbayjon va O‘zbekiston adabiy-madaniy aloqalariga bag‘ishlangan nashrlar taqdimoti bo‘lib o‘tdi
-
Астраханда Алишер Навоийнинг 585 йиллиги кенг нишонланди
-
Россияда 10 ёшли тожикистонлик бола пичоқлаб ўлдирилди
-
Ўзбекистон ҳудудидан қадимий «темир шаҳар» излари топилдими?
-
Овқатдан заҳарланиш диққат марказига чиқди