Тошкент ҳайвонот боғи хусусий компания тасарруфига ўтказилмоқда

Бу Вазирлар Маҳкамасининг шу йил 13 декабрдаги “Тошкент ҳайвонот боғини келгусида модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгилаб қўйилди.

Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва Давлат активларини бошқариш агентлигининг “Тошкент ҳайвонот боғи” давлат муассасаси ташкилий-ҳуқуқий шаклини масъулияти чекланган жамият шаклидаги хўжалик жамиятига айлантирган ҳолда, “Wildlife Care” МЧЖга ишончли бошқаришга бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилди.

Қарорга кўра,

  • Тошкент ҳайвонот боғи” масъулияти чекланган жамиятининг устав капитали қайта ташкил этилаётган “Тошкент ҳайвонот боғи” давлат муассасаси мол-мулкларининг қолдиқ баланс қийматида шакллантирилади ва жамиятнинг устав капиталидаги таъсисчи функцияси Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан амалга оширилади;
  •  Ишончли бошқарувчи томонидан Ишончли бошқариш шартномаси талабларига тўлиқ риоя этилган тақдирда, шартноманинг муддати 30 йилгача узайтириб борилади;
  • “Тошкент ҳайвонот боғи” масъулияти чекланган жамиятига айлантирилганда “Тошкент ҳайвонот боғи” давлат муассасасининг амалдаги солиқ режими сақланиб қолинади;
  • ишончли бошқарувчи учун тўланадиган ҳақ миқдори “Тошкент ҳайвонот боғи” масъулияти чекланган жамиятининг йил якунлари бўйича ҳисобланадиган дивидент ҳисобидан тўланади;
  • ишончли бошқарувчи томонидан жалб қилинган инвестициялар аудиторлик ташкилотининг ҳисоботига асосан “Тошкент ҳайвонот боғи” масъулияти чекланган жамиятининг соф фойдасидан қайтарилади;
  • “Тошкент ҳайвонот боғи” масъулияти чекланган жамиятига “Тошкент ҳайвонот боғи” давлат муассасаси учун 2019 йилда ажратилган маблағлардан кам бўлмаган миқдорда бюджет ҳисобидан маблағлар ажратилиб борилади.

Қайд этилишича, “Тошкент ҳайвонот боғи” давлат муассасасининг ташкилий-ҳуқуқий шакли масъулияти чекланган жамият шаклидаги хўжалик жамиятига айлантирилади.

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enterтугмасини босинг.

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: