Торонто университети ходимлари овқатланиш тартибига тўғри ёндашиш қандли диабетни даволаш бўйича белгиланадиган расмий мулоҳазадан воз кечишга ёрдам беради. Олимлар 2-турдаги диабетга олиб борувчи омиллардан бири, меъда ости бези ва жигарда ёғ тўпланиши жараёнини кузатиш мақсадида кемирувчиларда тажриба ўтказдилар.
Тиббиёт ходимлари сичқонларнинг ушбу аъзоларидан атиги бир граммдан чарвисини олиш билан уларни мазкур касаллик белгиларидан халос қилишди. Натижада сичқонларнинг организми инсулинга меъёрдагидек реакция бера бошлаган. Бундай натижа жонзотларда очлик ҳиссини уйғотади.
Маълум вақт ўтгач, олимлар ушбу тажрибани кўнгиллиларда синовдан ўтказишди. Икки киши кун оша, учинчиси эса ҳар уч кунда овқатлантирилди. Ушбу тартиб тахминан 10 ой давом эттирилди. Натижада кўнгилиларнинг вазни енгиллашиб, диабетда қўлланиладиган дори воситаларини истеъмол қилишга эҳтиёж қолмади.