Тошкент шаҳри Олмазор тумани ҳудудида қурилаётган «Ғалаба боғи»да бир қатор ҳарбий техникалар ва самолётлар ўрнатилмоқда. Боғда ўрнатилган ҳарбий самолётларнинг суратларини Telegram’даги «AviaSpotter» канали тақдим этди.

Қайд этилишича, суратларда ҳужум қилувчи «Су-25», қирувчи-бомбардимончи «Су-17» ва бошқа самолётлар акс этган. Аввал Тошкентдаги Чкалов номидаги собиқ авиация заводида ўрнатилган «Ли-2» самолёти ҳам реставрация қилинган ва мазкур хиёбонга олиб келинган.
Шунингдек, хиёбондан ҳужум қилувчи «Ил-2», қирувчи «Ла-5», ўқув машғулотлари ўтказиш учун мўлжалланган «Як-50» самолётлари ҳам жой олган.

Ўхшаш хабарлар
-
Toshkentda Ozarbayjon va O‘zbekiston adabiy-madaniy aloqalariga bag‘ishlangan nashrlar taqdimoti bo‘lib o‘tdi
-
Астраханда Алишер Навоийнинг 585 йиллиги кенг нишонланди
-
Россияда 10 ёшли тожикистонлик бола пичоқлаб ўлдирилди
-
Ўзбекистон ҳудудидан қадимий «темир шаҳар» излари топилдими?
-
Овқатдан заҳарланиш диққат марказига чиқди