Бу борада мутахассис диетолог Гулжаҳон Йўлдошева маслаҳатларини ҳавола қиламиз.
Чипслар, печенье ва снеклар. Бундай озиқлар таркибида кўп миқдорда осон ҳазм бўлувчи углеводлар бор. Улар тез ўзлаштирилади ва тез парчаланиб кетади. Шу сабабли бундай таомлар қоринни узоқ вақт тўқ тутмайди. Ушбу егуликларни товуқ гўшти билан бутербурод ҳолатида ейиш улар бераётган калорияни ошириб, тўқлик ҳиссини пайдо қилади.
Апелсин, ялпиз, кофе ва кетчуп. Бу маҳсулотлар ошқозонда кислота миқдорини оширади. Агар оч қоринга есангиз, албатта, зарда қилади. Оч қоринга ейилган бу озиқлар унутган гастритингизни ҳам қайтириши мумкин. Мевалар, нўхат ва кортошка пьюреси яхши ечим бўла олади.
Кўп миқдорда хушбўйлантирувчилар (специялар) қўшилган таомлар. Бўш ошқозон бу қўшимчаларнинг зарарли таъсирларига узоқ бардош бера олмайди. Аччиқ қалампирли ёки соусли таомларни иккинчи овқатга олиб қўйсангиз яхши. Агар таомингиз аччиқ бўлиб қолган бўлса нима қилиш керак? Бунда сут маҳсулотларидан кефир ва қатиқ яхши фойда беради. Шу сабабли ҳинд ошхоналарида соус йогуртли асос билан берилади.
Қўл остингизда фақатгина мева, масалан олма ёки нок бўлса, саҳарлик қилмоқчи бўлсангиз, улар қорин тўйдирмайди. Бундан ташқари, мевалар таркибидаги шакар қанд таркибидаги шакардан кўра секин сўрилади. Лекин мевалардаги клетчатка очлик ҳиссини кучайтиради. Бундай ҳолларда мевани оқсилга бой егулик билан қўшиб ейиш лозим. Улар секин ҳазм бўлиб, грелин гормони ишлаб чиқарилишини пасайтиради. Айнан грелин очлик ҳиссини чақиради. Шу сабабли меваларга ёнғоқ, творог ёки йогурт қўшиб енг.
Суши. Оч қоринга оқ гуруч ва сояли соус ошқозонни таъсирлантирмай қолмайди. Гуручда клечатка оз, шўр соус эса чанқатади. Миямиз очлик билан чанқашни адаштириб қўйиши ҳеч гап эмас. Бу ҳолатдан қутулиш учун кўп ейиш ва кўп ичиш керак. Бундай таомланишдан сўнг оғирлик ҳисси қийнашига тайёр туринг. Гуручли ва сояли таомни оч қоринга ейишдан аввал бироз салат енг.
Алкогол. Алкоголнинг зарари тўғрисида кўп гапирилади. Муборак рамазон ойида эса умуман ичиш мумкин эмас. Оч қоринга ичилса тез сўрилиб, тез маст қилиб, кўп ейишга мажбур қилади. Алкоголь таъсирида лептин миқдори камаяди. Лептин тўқлик ҳиссини уйғотувчи гормондир. У порция алкогол ичгач лептинга сезувчанлик 30% га камаяди. Алкоголнинг оч қоринга таъсирини йўқотиш учун уни кам фоизли спиртлисини ҳам умуман ичмаслик зарур.
Мевалар
Рўза даврининг меъёрий ўтишига 2 та ҳолатда сабр қилишга тўғри келади. Бу очлик ҳисси ва чарчоқ.
Бир неча кун рўза тутилганда ва тўйимли маҳсулотлар билан саҳарлик қилинганда очлик ҳисси ўтиб кетади.
Чарчоқ ва ҳорғинликнинг асосий сабаби ҳам танада фойдали моддалар камлиги ва уйқуга тўймаслик. Бу ҳатто бош оғриқларига олиб келиши мумкин. Чарчоқ ҳолатининг олдини олиш учун қуйидагиларга амал қилинг:
Қаҳвадан воз кечинг. Ҳеч бўлмаса рамазон ойи ўтгунча ўзингизни кофеинли маҳсулотлардан тийиб туринг. Улар уйқуни қочиради ва юракни зўиқтиради.
Саҳарлик ва ифторлик пайтида кўпроқ суюқлик ичинг. Шу тарзда организмга керакли, барча аъзо ва тизимлар меъёрий ишлаши учун зарур намлик ўрнини тўлдириш мумкин.
Онгли равишда овқат истеъмол қилинг. Кеча саҳарликка ва ифторга нима еганингизни эслай оласизми? Ўтган куни нима егандингиз? Овқатланиш нафақат жисмоний жараён, бунда ақл ва ҳиссиётлар ҳам иштирок этиши керак. Демак ўта чарчоқ ҳолатида ва асабий бўлганда овқат истеъмол қилишдан тийилинг. Шунда кўп овқатланиб қўймайсиз ва нима еганингизни эслаб қоласиз.
Ифторликка осон ҳазм бўладиган шфобахш таомларни тайёрланг, бунга вақтингизни аяманг. Саҳарликда совуқ нарсаларни истеъмол қилманг. Умуман қанд ва крахмал миқдори кам бўлган маҳсулотларни танланг.
Муҳими хатоликларга йўл қўйманг. Рўзадорларнинг энг кўп тарқалган хато ва камчилиги шуки, таомланишга олдиндан тайёргарлик кўришмайди. Ифторлик ва саҳарлик вақти келиб қолганда эса қуруқ ва фойдали хусусияти кам бўлган егуликларни истеъмол қилишади, эрталаб кечикиб қолмаслик учун овқатни чала чайнаб ютишади. Буларга эътиборли бўлсангиз ошқозонни ва организмни шикастланишдан асрай оласиз.
Шаҳризода Атабаева тайёрлади