Cал аввал Наманган вилояти Мингбулоқ туманида кучли шамол сабаб аҳоли хонадонлари томларининг қулаб тушгани хабарлар тарқлган эди. Мазкур талофат юзасидан «Замон» информацион дастурида батафсил маълумот берилди.
Хабарда айтилишича, Мингбулоқ туманида тонгги соат бешлар атрофида кучли шамол кузатилган. Натижада Мингбулоқ тумани “Жамоши” шаҳарчасидаги туман маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлимининг том қисми ҳамда “Тунги йоғду” мажмуаси ёнидаги кўп қаватли уйларнинг том қисмида шикастланиш юзага келган.
Мутасаддиларнинг айтишича кучли шамол сабаб юзага келган фавқулотда ҳолатдан жабрланганлар бўлмаган. Ушбу ҳолат юзасидан тезкор штаб тузилиб чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
-
Toshkentda Ozarbayjon va O‘zbekiston adabiy-madaniy aloqalariga bag‘ishlangan nashrlar taqdimoti bo‘lib o‘tdi
-
Астраханда Алишер Навоийнинг 585 йиллиги кенг нишонланди
-
Россияда 10 ёшли тожикистонлик бола пичоқлаб ўлдирилди
-
Ўзбекистон ҳудудидан қадимий «темир шаҳар» излари топилдими?
-
Овқатдан заҳарланиш диққат марказига чиқди