Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси “Йилнинг энг фаол журналисти” танловини эълон қилди. Танловга 2020 йилнинг 1 июнидан 2021 йилнинг 1 июнигача газета ва журналларда, интернет нашрларида эълон қилинган материаллар, эфирга узатилган телекўрсатув ва радио эшиттиришлар қабул қилинади.
Тошкент шаҳрида фаолият олиб борувчи оммавий ахборот воситалари вакиллари (танловга) ўз ижодий ишларини Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасига, ҳудудлардаги ОАВ вакиллари эса (материалларини) уюшманинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бўлимлари орқали жорий йилнинг 5 июнигача шахсий маълумотнома, боғланиш учун телефон рақами ва паспорт нусхасини илова қилинган ҳолда тақдим этишлари лозим бўлади. Барча йўналишлар бўйича ижодий ишлар сони бештадан кам, ўнтадан кўп бўлмаслиги белгиланган.
Матбуот ва интернет йўналишлари бўйича материалларнинг электрон (Word) шакли (материал қачон ва қаерда эълон қилингани кўрсатилиши шарт) қуйидаги рақамга (90 — 045-54-88) очилган телеграмм манзилига юборилиши сўралади. Телевидение ва радио йўналишлари бўйича ижодий ишлар CD ва DVD дискларда қабул қилинади.
“Йилнинг энг фаол журналисти” танлови ғолиб ва совриндорларига диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари кунига бағишлаб 27 июнда ўтказиладиган байрам тадбири арафасида топширилади.
Барча йўналишлар бўйича материалларнинг асл ёки кўчирма нусхалари (тегишлича қоғоз ва диск шаклида) “Йилнинг энг фаол журналисти” танловига деб кўрсатилган ҳолда юборилиши лозим.
Манзил: 1000011, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 30-уй. Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси
Мурожаат учун телефонлар: 71-244-64-61; 71-244-62-93.