Жорий йилнинг 11 июнь куни «Турк ҳаво йўллари» авиакомпанияси орқали Истанбулдан Урганчга илк парвозни амалга оширади. Бу ҳақда Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси маълум қилди.
Учиш ва қўниш маҳаллий вақт билан: Истанбул-Урганч йўналиши бўйича учиш 02:10, қўниш 07:55. Самолёт қўнганидан кейин тантанали кутиб олиш маросими ўтказилади. Урганч-Истанбул қайтиш сафари эса маҳаллий вақт билан: учиш 09:15, қўниш 11:35 вақтида амалга оширилади.
Аввалроқ Истанбулдан Фарғонага илк парвоз амалга оширилгани ҳақида хабар берган эдик.
Маълумот учун: «Ўзавиация» агентлиги томонидан 2021 йил 15 апрелда Туркиянинг «Turkish Airlines» авиакомпаниясига «Истанбул —Урганч — Истанбул» ва «Истанбул — Фарғона — Истанбул» йўналишларида мамлакатимизга мунтазам авиақатновларни амалга ошириш учун рухсатнома берилган.