Поездда саёҳат қилиш Туркияни кашф қилишнинг энг яхши усулларидан биридир. Охирги йилларда мамлакатда анъанавий поездлар билан бир қаторда тезюрар поезд йўналишлари ҳам жуда оммалашди.
Поезд саёҳатлари мамлакатнинг иқлими, табиати, шу жумладан Анатолиянинг табиий гўзалликларини ва тоғ ёнбағирларини яқиндан кўришингиз ва завқ олишингизга беради.
Нега айнан поезд саёҳатини танлашингиз керак?
Поездда саёҳат қилар экансиз, ўриндиғингизда ўтирган ёки тик турган ҳолда бир пайтнинг ўзида шаҳар ва қишлоқларни, тоғ ва дарёларни яқиндан кўриб завқланишингиз мумкин.
Поезд йўли саёҳатининг ҳаво йўллари ва машина саёҳатларидан яна бир афзаллик томони сизни узоқ йўлда чуқур фикр юритиш, мулоҳаза қилиш ҳамда завқ билан мутолаа қилишга имкон яратиб беришидир.
Поездда қулай нархларда саёҳат қилар экансиз, ўзингиз учун диққатга сазовор янги жойларни кашф қиласиз ҳамда янги дўстлар орттирасиз.
Шунингдек, учиш, қўниш, хавфсизлик камари тақиш каби муаммоларни унутасиз.
Поездлар шаҳар марказларидан ҳаракатланганлиги боис, темир йўл станцияларига келиш ва кетишларда транспорт муаммоларига дуч келмайсиз.
Шу билан бирга, поездда саёҳатга чиқсангиз тамоман бехавотир бўласиз, негаки поезд энг хавфсиз транспорт воситаларидан биридир.
Ўхшаш хабарлар
-
“ШАРҚ РЕНЕССАНСИ ФЕНОМЕНИ: САЛТАНАТЛАР, ДИНЛАР, ШАХСЛАР ВА ТАМАДДУНЛАР”
-
Туркиянинг спелеотуризм имкониятлари
-
Yevroosiyo Tog’ Kurortlari Ittifoqi o’z safini kengaytirmoqda
-
Turkiyaning noqonuniy migratsiya va yuzaga kelishi mumkin bo’lgan gumanitar fojeaga qarshi kurashi
-
Фарғона — Баткен: икки вилоят ўртасида туризм қандай ривожланмоқда?