Измирнинг кўча таомларидан емабсиз – дунёга келмабсиз


Турк халқи томонидан одатда, “Эгей марвариди” деб аталадиган Измир диққатга сазовор сайёҳлик маркази бўлибгина қолмай, турли миллат ошхонасининг таомлари билан қизиқадиган сайёҳлар учун ҳам севимли манзил бўлиб хизмат қилади.

Зайтун мойида тайёрланган минтақавий барра ўтлар ва сабзавотлар, турли хилдаги пишлоқлар ва денгиз маҳсулотлари билан сиз Измирга хос лаззатланишингиз мумкин. Аммо булар ҳаммаси эмас.

Измир ҳам ташриф буюрувчиларга мазали кўча таомлари билан ноёб пазандалик намуналарини таклиф қилади. Йўл-йўлакай истеъмол қилинадиган Измирнинг кўплаб кўча лаззатлари татиб кўришингизга арзийди.

Кумру – Измирнинг классик сендвичи

Кўпчиликка маълум бўлган кунжутли нондан тайёрланган сендвич Измирда «кумру» (мусича) деб аталади. Чунки унинг шакли қушга ўхшайди. Нўхат хамиртурушидан тайёрланган бу нонга Измирнинг «тулум» пишлоғи, яшил қалампир ва помидор қўшилади.

Совуқ ҳолда бериладиган сендвич Измирда, тахминан, 150 йил давомида нонуштанинг бир қисми бўлиб келган. 1950 йилларда колбаса ва гўшт махсулотлари қўшилиши билан сендвичнинг иссиқ шакли пайдо бўлди.

Кўпроқ тўйимли ва лаззатли бўлган иссиқ Кумру “Чешме Кумрусу” деб аталади ва асл кумрудан анча фарқ қилади

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enterтугмасини босинг.

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: