Анъанавий таомни тайёрлаш учун 1,25 тонна буғдой ва 4 тонна ундан фойдаланилди. Таомни тайёрлаш жараёнида 80 ошпаз иштирок этди.
Миллий таом хайрия мақсадида тайёрланди. Тайёр бўлганидан сўнг Меҳрибонлик уйлари, шунингдек пойтахт аҳолиси ва меҳмонларига тарқатилди.
Тадбир Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Ошпазлар уюшмаси, Тошкент шаҳар ҳокимияти ҳамда Cоcа-Cола компанияси билан ҳамкорликда ташкил этилди.