Андижон машинасозлик институтининг «Ўзбекистонда «Мехатроника ва робототехника» бакалавриат таълим йўналишини инновацион ғоялар ва рақамли технологиялар асосида модернизация қилиш» мавзусидаги лойиҳаси Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Академик инновациялар фонди Гранти танловида ғолиблар қаторидан жой эгаллади. Бу ҳақда институти матбуот хизмати раҳбари Хайрулло Васиев маълумотларига асосланиб «Дарё» сайти хабар берди.
Институт ректори Ўктам Саломовнинг айтишича, лойиҳанинг умумий миқдори 60 минг АҚШ долларини ташкил этади.
Лойиҳани амалга ошириш ишлари жорий йилнинг март ойидан жаҳоннинг етакчи Олий таълим муассасалари ва GM Uzbekistan акциядорлик жамияти ҳамкорлигида бошлаб юборилган бўлиб, давомийлиги 16 ой муддатга белгиланган.
Лойиҳанинг асосий мақсади Ўзбекистонда замонавий технологик муаммоларни (саноат 4.0) ҳал қила оладиган янги авлод муҳандисларини инновацион таълим асосида тайёрлаш бўйича ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва модернизация қилишдан иборат.
Лойиҳа давомида Санкт-Петербург политехника ва Шимолий Хитой технологиялар университетларида институт профессор-ўқитувчиларининг малакасини ошириш, ўқув ва илмий лабораторияларини яратиш, яқин истиқболдаги соҳаларни ривожланишини инобатга олган ҳолда «Форсайт — мехатроника» марказини яратиш, тадқиқотчи аёлларни қўллаб-қувватлаш, веб-сайт яратиш каби ишлар кўзда тутилган.
Ўхшаш хабарлар
-
Toshkentda Ozarbayjon va O‘zbekiston adabiy-madaniy aloqalariga bag‘ishlangan nashrlar taqdimoti bo‘lib o‘tdi
-
Астраханда Алишер Навоийнинг 585 йиллиги кенг нишонланди
-
Россияда 10 ёшли тожикистонлик бола пичоқлаб ўлдирилди
-
Ўзбекистон ҳудудидан қадимий «темир шаҳар» излари топилдими?
-
Овқатдан заҳарланиш диққат марказига чиқди