Тошкентда “Биз биргамиз” ижтимоий лойиҳаси бўлиб ўтмоқда. Лойиҳа доирасида Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги “Экобозор” савдо мажмуасида ногиронлиги бўлган шахслар томонидан тайёрланган маҳсулотлар ярмаркаси ташкил қилинган.
Хусусан “ECOBOZOR” савдо мажмуасида махсус савдо расталари ташкил этилиб, унда имконияти чекланган фуқаролар ўз уйларида ясаган турли хилдаги буюмлар, маҳсулотлар сотилмоқда. Бу лойиҳа маҳсулотларини реализация қилишда қийинчиликларга учраётган ногиронлиги бор шахсларни қўллаб-қувватлашга ёрдам беради.
Адлия вазирлиги барчани ушбу Савдо ярмаркасида иштирок этишга ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож, турмушда қийналаётган шахсларнинг эҳтиёжларини қондириш, жумладан яшаш шароитларини яхшилашга озгина бўлса-да ҳисса қўшишга чақиради.
Ногиронлиги бўлган шахслар томонидан тайёрланган махсулотлар Республика савдо ярмаркаси бугун соат 19:00 га қадар Мирзо Улуғбек туманидаги “Экобозор” савдо мажмуасида давом этади.
Ўхшаш хабарлар
-
Toshkentda Ozarbayjon va O‘zbekiston adabiy-madaniy aloqalariga bag‘ishlangan nashrlar taqdimoti bo‘lib o‘tdi
-
Астраханда Алишер Навоийнинг 585 йиллиги кенг нишонланди
-
Россияда 10 ёшли тожикистонлик бола пичоқлаб ўлдирилди
-
Ўзбекистон ҳудудидан қадимий «темир шаҳар» излари топилдими?
-
Овқатдан заҳарланиш диққат марказига чиқди