WebMoney Ўзбекистон бозорида иш бошлади

WebMoney Transfer тизими Ўзбекистон бозорида иш бошлади. Сўмдаги WMY кармончаларини UzCard, Paynet ва Oson орқали тўлдириш мумкин.

WebMoney Transfer халқаро тизими Ўзбекистон бозорида иш бошлаганини эълон қилди,

Ушбу халқаро тизим юртимиз фойдаланувчиларига сўмдаги WMY-кармончаларини тақдим этди. Кармонларни UzCard банк карталари, Oson тўлов тизими, Paynet.uz мобил иловаси ҳамда Paynet қабул пунктлари ва банкоматлар орқали тўлдириш мумкин.

WMY орқали мобил алоқа, интернет, тижорий хизматлар ва онлайн ўйинлар учун тўловларни амалга ошириш имкони бор. Бундан ташқари, кафе, ресторан ва дўконлар эгалари QR код орқали нақд пулсиз тўловларни қабул қила оладилар.

Кармондаги маблағларни Uzcard карталари ва банк ҳисоб рақами орқали чиқариб олиш мумкин.

WMY орқали WebMoney тизимини қабул қилувчи дунёдаги 100 мингдан зиёд интернет дўконларига тўловларни амалга ошириш мумкин.

WMY титул белгилари эмитенти сифасида Ўзбекистонда Turkiston банки танланди. WebMoney’нинг расмий сайти webmoney.uz орқали тизимнинг қулайлик ва афзалликлари ҳақидаги маълумотларни ўқиб олиш мумкин.

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enterтугмасини босинг.

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: