Бу ҳақда Президент шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Республикасида туризмни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги янги Фармонида айтиб ўтилган.
Мазкур грант маблағлар қизиқарли бизнес-ғоялар муаллифларига ва уларни амалга оширувчиларга Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси қошидаги Саёҳлик соҳасини қўллаб-қувватлаш бюджетдан ташқари Фонди маблағлари ҳисобидан етказиб берилади.
Мазкур ҳужжатга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига бир ой мобайнида сайёҳлик йўналишидаги инновацион ғоялар, бизнес режалар ва стартапларни тасдиқлаш вазифаси юклатилди.