Экспортга сотилган ҳар бир дона қоракўл териси учун субсидия ажратилади

Президент “Қоракўлчилик тармоғини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳужжатни имзолади. Қарор билан 2019−2023 йилларда қоракўлчилик хўжаликларига етиштириб экспортга сотилган ҳар бир дона қоракўл териси учун Давлат бюджетидан 50 минг сўмдан ва ҳар бир дона қоракўлча териси учун 75 минг сўмдан субсидиялар ажратилиши белгиланди.
Шунингдек, “Қоракўлчилик” уюшмаси ҳузурида Қоракўлчиликни ривожлантириш жамғармаси ташкил этилмоқда. Жамғарма маблағлари қуйидаги мақсадларга ишлатилади:
наслчилик-селекция ишларини илмий асосда ташкил етиш ва уни такомиллаштириш;
қоракўлчилик соҳасида экспортбоп қоракўл ва қоракўлча тери етиштириш;
қоракўлчилик маҳсулотларини чуқур қайта ишловчи корхоналарни ташкил этиш;
соҳада ресурс тежамкор ускуналар сотиб олиш ва озуқа сехлари (гранулятор)ни ташкил этиш ҳамда қоракўлчилик субъектлари томонидан қишлоқ хўжалиги техникалари ва агрегатларини сотиб олишни молиялаштириш;
соҳага янги замонавий технологиялар, инновацион ғоялар ва ишланмаларни олиб келиш ҳамда жорий этиш;
мутахассисларнинг халқаро кўргазмалар ва ярмаркаларда иштирок этиши, соҳадаги кадрлар малакасини ошириш, шу жумладан, ёш мутахассисларнинг хорижда ўқиши, стажировка ўташи, хорижий мутахассис ва маслаҳатчиларни жалб қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш;
Республика “Қоракўлчилик” уюшмасининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда ишчи ходимларни моддий ва ижтимоий рағбатлантириш;
Республика “Қоракўлчилик” уюшмасига юклатилган бошқа вазифалар ижросини таъминлаш.
Қоракўлчилик субйектларига 3 йил муддатга йиллик 5%лик, шу жумладан, 1,5%и банк маржаси, кредит сифатида ажратилади.

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enterтугмасини босинг.

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: